RU

Последние новости

12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  0 12:00Лунин қарор қилди  0 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  2 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  7 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  8 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  9 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  4 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  17 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  41 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0

Самарқандлик мухлисларнинг ёқимтойига айланган, Ўзбекистон фуқаролигини олишга яқин келган нигериялик Дэвид Онияни хотирлаб Новости

Самарқандлик мухлисларнинг ёқимтойига айланган, Ўзбекистон фуқаролигини олишга яқин келган нигериялик Дэвид Онияни хотирлаб

Тарихда шундай футболчилар бўладики, қайси миллат вакили бўлишидан қатъий назар ишқибозлар уни доим ижобий хотиралар билан ёдга олишади.

Улардан бири юртимизда обрў ва эътибор қозонган Африка қитъасининг кам сонли футболчиларидан бири Дэвид Ониядир. Шу боисдан сайтимиз орқали ушбу футболчининг фаолиятига назар солишни лозим топдик.

Дэвид Фарамола Ония 1985 йилнинг 5 июнь куни Нигерия пойтахти Лагос шаҳрида кўп болали оилада туғилганди. Болалигидан миллионлар ўйинига меҳр қўя бошлаган ёш йигитча фаолиятини Нигерия иккинчи дивизиони вакили ҳисобланган “Динамик” жамоасида бошлайди. Биласиз, қора қитъада одамлар асосан оч ва ночор кун кечиради. Футбол эса уларни камбағалликдан олиб чиқиб кетувчи бир восита саналарди. 2004 йили Дэвидни Бокунинг «Нефтчи» жамоасига таклиф этишади. Ония у ерда 2007 йилга қадар фаолият юритади. Лекин, бўйдор ва жисмонан бақувват футболчи у ерда ўз ўрнини топа олмайди ва захира футболчисига айланади.


2007 йилда Самарқандда яъни “Динамо” жамоасида ажойиб таркибни шакллантираётган Тажмурод Агамуродов легионер хизматига эҳтиёж сезади. Натижада, шу йилнинг бошида Ония сафга келиб қўшилади. Чунончи, у келган илк мавсумидаёқ ўзидан илиқ таассурот қолдира олган, мухлисларнинг меҳрини қозониб улгурганди. Шу боисдан клуб раҳбарлари уни ҳеч қаерга қўйиб юборишни исташмайди ва олиб қолишади.

Футболчи тўрт мавсум давомида ўзининг ажойиб ўйинлари, самимий характери туфайли самарқандлик ишқибозларнинг суюкли ўйинчисига айланди. 100дан ортиқ ўйинларда иштирок этди, орқа чизиқ вакили бўлсада бир қанча муҳим голларга муаллифлик қилди. Маълумотларга қараганда ўша пайтда унга Ўзбекистон фуқаролигини олиб бериб миллий терма жамоада ҳам ўйнатмоқчи бўлишган. Бироқ, бу иш амалга ошмаганди.

2012 йилда Ония 2011 йилда “Бунёдкор”га ўтгани ҳақида хабарлар тарқала бошланди. Ҳаттоки, ўзаро расман шартнома ҳам имзолашга улгурган, жамоанинг қишки йиғинларида иштирок этгандим ҳам. Аммо, ҳали янги мавсум бошланмасдан турибоқ ўртадаги келишув бекор қилинди. Шундан сўнг уни айрим инсонлар “Пахтакор” жамоасининг машғулотларида кўришганини айтишганди.


Бу борада “Бунёдкор”нинг собиқ вице-президенти ва бошқарувчиси Баҳром Байжанович Давлатов шундай деганди.

“2011 йилнинг 1 декабрь санасида Ония биз билан икки йиллик шартномага имзо чекканди. Унга кўра, ҳимоячи 12 декабрдан машғулотларга киришди. Аммо ҳимоячи оилавий сабаблар туфайли шартномани бекор қилишни хоҳлади”.

Якунда ўша йилни жамоасиз ўтказган, спорт формасини йўқотган Ония кейинги йилги мавсумни биринчи лига вакили бўлмиш “Сўғдиёна”да бошлайди. 2012 йилнинг иккинчи яримидан эътиборан ҳимоячи “Бухоро” вакилига айланади. Дэвиднинг кўҳна шаҳар жамоасидаги фаолияти ёмон кечмади. Орадан маълум вақт ўтгач жамоанинг муҳим фигураларидан бири сифатида гавадалана бошлади. Мураббийлар уни кўпроқ таянч ярим ҳимоясида, мудофаанинг турли нуқталарида синаб кўришди.


2013 йилдан сўнг катта ислоҳотларни ва ўзгаришларни амалга оширган Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси “Бухоро” билан шартномаси якунланган Дэвид Онияни таклиф қилади. Эсингизда бўлса таркиб кескин равишда янгиланганди. Аммо, футболчи юрагидаги муаммолар сабаб ПФЛ тиббий кўригидан ўта олмайди ва биринчи даврани майдондан ташқарида ўтказишга мажбур бўлади. Иккинчи давра олдидан ўтказилган тиббий кўрик яна муваффақиятсиз чиқади. Натижада бир мавсум умуман майдонда кўриниш бермайди. Амалда клуб билан хайрлашиб Малайзияга яъни Фарход Тожиев, Садриддин Абдуллаев, Дилшод Шарофетдиновлар тўп тепаётган “Т-Тим” жамоасига кўчиб ўтади, мураббийлар унга сардорлик боғичини ишониб топширади.

2015 йил 13 июнь куни "Т-Тим" сафида "Келантан"га қарши ўртоқлик учрашуви вақтида майдоннинг ўзида вафот этди. Шундай бўлсада у бухоролик, самарқандлик мухлислар учун ўчмас юлдуз бўлиб қолаверади.


Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика