RU

Последние новости

15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0 15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0 14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2 14:22Ғалабасиз мавсум  11 13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  14 13:32"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди  1 13:03Рэшфорд кейинги режалари билан ўртоқлашди  0 12:34Расман: "Сўғдиёна" сербиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  6 12:06Халқаро спорт тадқиқотлари маркази Ўзбекистон Суперлигасининг энг қиммат футболчилари рўйхатини эълон қилди  3 11:42Футзал бўйича Олий лига 7-тур учрашувлари қаерда ўтказилиши маълум  0 11:11U-23 Осиё чемпионати-2018. Тор-мор этилган грандлар, Японияга ёрдам беролмаган Хави Алонсо, самолётдаги раққосалар ҳамда "қор жанги"да қўлга киритилган тарихий чемпионликни ёдга оламиз  5 10:48Юнус Али: “Жуда қийин ўйин бўлди”  1 10:20Бензема сурат учун 10 миллион евро тўлади  10 09:52Sofascore. Ашурматов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  0 09:24Самандар Мавлонқулов фаолиятини пойтахтда давом эттиради  0

Самарқандда финал чипталари сотилмоқда Новости

Самарқандда финал чипталари сотилмоқда

30 ноябрь, чоршанба куни Самарқанддаги «Динамо» стадионида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Кубоги финал баҳси учун чипталар сотуви давом этмоқда.
«Динамо» ўйингоҳи кассаларида сотилаётган чипталар баҳоси 10 минг сўмдан сотилмоқда. Фақатгина марказий сектор чипталари баҳоси 20 минг сўмни ташкил этади.

«Динамо» стадиони маъмуриятининг маълум қилишича, чипталар савдоси ҳар куни стадион кассаларида нақд пул ва пластик карточкалари орқали йўлга қўйилган. Шунингдек, чипталарни пул кўчириш йўли билан ҳам сотиб олиш мумкин.

Қайд этилишича, чипталар сотуви ўйин куни тўхтатилади, шу боис финал баҳсини томоша қилишни истовчи мухлислар чипталарни олдинроқ харид қилишлари лозим.

Эслатиб ўтамиз, 30 ноябрь кунги финалда Қаршининг «Насаф» клуби ярим финалда «Бунёдкор»дан устун келган «Локомотив»га қарши тўп суради. Учрашув 13:00 да бошланади.
Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика