RU

Последние новости

08:08Бугун финал!  2 07:40ФИФА президенти юртимизга етиб келди  1 07:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Белгия Қозоғистонни, Испания Туркияни "янчиб" ташлади  3 00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  22 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди  4 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  1 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  14 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  1 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  12 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  5 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  7 19:56Неъматов, Насруллаев, Норчаев ва Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  17 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  27 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   12

Самарқанд дербисида "Динамо" ғолиб бўлди Новости

Самарқанд дербисида "Динамо" ғолиб бўлди

Янги мавсумга тайёргарлик ишларини Самарқандда ўтказаётган «Динамо» жамоаси дастлабки назорат учрашувини Самарқанднинг яна бир клуби «Шердор»га қарши ўтказди.

Чархин қўрғонидаги «Динамо» футбол мактабига тегишли майдонда ўтган назорат баҳсида «Динамо» жамоаси йирик 3:0 ҳисобида ғалабага эришди. Шу куни «Динамо» сафида мураббийлар бир қатор футболчиларни синовдан ўтказишди.

Ўйинни ҳужумкор бошлаган  «Динамо» 12-дақиқада ҳисобни очди. Илҳом Юнусов томонидан етказиб берилган чиройли «пас»ни Амиржон Сафаров кучли зарбаси билан голга айлантирди, 1:0.

25-дақиқада эса Жасур Азимов бошлаган ҳужумдан кейин Жасур Қурбонов жарима майдонида рақиб дарвозабони яккама-якка ҳолатга чиқиб бораётганида «Шердор» ҳимоячиси Саддам Бойматов томонидан тўхтатиб қолинди. Белгиланган 11 метрлик жарима тўпини Комил Шарофутдинов бехато амалга оширди, 2:0.

35-дақиқада эса бурчакдан етказиб берилган тўпни Жасур Қурбонов бош билан «Шердор» дарвозасига киритиб, ҳисобни 3:0 га етказди.

Иккинчи бўлимда ҳам жамоалар анча ҳужумкор ўйин намойиш этишди. 55-дақиқада Ҳакимхон Аъламхонов жарима майдонида «Шердор» ҳужумчиси Муҳаммад Ражабовга нисбатан ўйин қоидасини бузгани учун пенальти белгиланди. Зарбани жабрланувчининг ўзи берган бўлсада, «Динамо» посбони Рустам Тоштурдиев ажойиб «сейви» эвазига 11 метрлик зарбани қайтариб қолди.

Шунингдек, «Шердор» сафидаги Ислом Шарипов, Абдулло Набиевларда ҳам ҳисобни қисқартириш учун имкониятлар бўлганди, аммо ўйиндаги ҳисоб ўзгармади.

Қайд этиш жоиз, ўз олдига 2018 йилда Про-Лигада иштирок этишни мақсад қилган «Шердор» клуби ўтган ҳафтада Самарқандда Жиззахнинг «Сўғдиёна» клубига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушиб, 2:2 ҳисобини қайд этганди.

«Динамо»нинг Самарқанддаги ўқув-машғулот йиғини давом этмоқда.


17 январь (чоршанба)

Самарқанд. «Динамо» ФМ стадиони.

«ДИНАМО» - «ШЕРДОР» - 3:0 (3:0)

Бош ҳакам: 
Шерзод Қамаров (Самарқанд)

Голлар: Амиржон Сафаров 12, Комил Шарофутдинов 25, Жасур Қурбонов 36.

«Динамо»: Рустам Тоштурдиев, Бунёд Исроилов, Ҳакимхон Аъламхонов, Миркомил Локаев, Темур Файзуллаев, Акмал Бозоров, Илҳом Юнусов, Жасур Азимов, Комил Шарофутдинов, Жасур Қурбонов, Амиржон Сафаров.

Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушганлар: 
Шамсиддин Саъдуллаев, Жасур Ашуров, Шаҳзод Саидов, Асад Толипов, Меҳрож Худойбердиев, Орзумурод Аҳмедов, Дамир Темуров, Асомиддин Маматов, Рамиш Бобомирзаев.

«Шердор»: Шуҳрат Мухторов, Саддам Бойматов, Шербек Шукуров, Акбар Сиддиқов, Отабек Хамроқулов, Фарҳод Сафаров, Миржалол Локаев, Фарзин Мухторов, Нурбек Олмосов, Ислом Шарипов, Муҳаммад Ражабов.

Амалга оширилмаган пенальти: Муҳаммад Ражабов («Шердор»), 55.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика