RU

Последние новости

13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  0 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  7 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  4 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  2 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  4 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  0 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  2 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  5 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  18 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  10 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  4 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  20

Самандар Шукруллаев: "Таклиф бўлса кимга таянаман? Агентим йўқ, мураббийларим билан маслаҳатлашаман" Новости

Самандар Шукруллаев: "Таклиф бўлса кимга таянаман? Агентим йўқ, мураббийларим билан маслаҳатлашаман"

"Машъал" жамоасининг кеча "Бунёдкор" стадионида навбатдаги кунги машғулотларни олиб борди.

Машғулотлардан сўнг жамоанинг маҳоратли футболчиси Самандар Шукруллаевнинг унга бўлаётган таклифлар ва бошқа мавзуларда фикрлари билан қизиқдик.

Тошкентдаги йиғин ҳақида

"Пойтахтдаги йиғинимиз жуда яхши ўтмоқда. Машғулотларда жисмоний ва тактик томондан ишлаяпмиз. Олдинги учрашувларимиз иссиқ ва ноқулай вақтда ўтганлиги учун кўп куч сарфлашимизга тўғри келди. Ваҳимали жойи йўқ. Танаффус тикланиб олишимиз учун айни вақти ҳисобланади",- дейди Самандар Шукруллаев.

Қийинчиликлар ортда қолди

"Ҳа, мавсумга испаниялик мураббий бошчилигида тайёргарлик кўрдик. Икки мураббийнинг фалсафаси ва услуби бошқа-бошқа. Александр Хомяков "Машъал" учун бегона эмас. Қийинчиликлар ортда қолди. Бундан буён ўйинимизни мукаммал ҳолатга келтиришга ҳаракат қиламиз. Ҳаммаси олдинда",- дейди футболчи.

 
Янги чорловларга тайёрми?

"Ўтган мавсум тажриба орттириб олишим учун жуда қулай имконият бўлди. Мураббийларимга ишонч билдиришаётгани учун раҳмат айтаман. Ўйинимдаги хато ва камчиликларни бартараф этишга ҳаракат қиламан. Қизиқиш ва таклифларга келсак, ҳозирда "Машъал" билан шартномам бор. Барчасини клуб ҳал қилади",- дейди Самандар Шукруллаев. 


Кимга таянади? Агентларгами ёки ўзи мустақил қарор чиқарадими?

"Ҳозирча агентим йўқ. Агарда таклифлар бўлса, мураббийларим билан маслаҳатлашиб якуний қарорни чиқараман",- дейди Самандар Шукруллаев. 

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика