Самандар Шодмонов: «Бундай ўйинда битта хато ҳам қимматга тушади»
27 июн 2016 17:18
Новости
Самандар Шодмонов: «Бундай ўйинда битта хато ҳам қимматга тушади»
Олий лига ўн тўртинчи туридан ўрин олган «Қизилқум» — «Нефтчи» учрашувидан (0:0) сўнг, мезбонлар ярим ҳимоячиси Самандар Шодмонов ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.
— Ўйин шиддатли ва оғир кечди, — деди Самандар Шодмонов. — Ҳар икки жамоа ҳам бутун учрашув давомида жуда эҳтиёткор бўлиб ўйнади. Аслида бунақа баҳсда битта хато ўйин тақдирини ҳал қиларди. Шу куни рақиб дарвозабони Ўткир Юсупов жуда кўп вазиятларда маҳорат кўрсатиб, ўз жамоаси жонига оро кирди. Ўз майдонимизда қимматли очколарни бой бериб қўйганимиз жуда аламли бўлди. Энди бор эътиборимизни навбатдаги учрашувга қаратамиз. Жиззахда чиройли ўйин намойиш этиб, ўз мухлисларимизни қувонтиришга ҳаракат қиламиз.
«Қизилқум» ПФК Матбуот хизмати.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии