RU

Последние новости

00:54Саудия Арабистони тарихидаги илк футболчи Европанинг топ-5 чемпионатларидан бирига йўл олди  0 00:20Миллий терма жамоанинг КХДРга қарши учрашуви учун чипталар сотувга чиқди. Чипта нархлари қанча?  5 00:16Саудия Арабистони. "Ал Фейҳа" – "Ал Насср". Роналду жарима зарбасидан гол урди (онлайн ҳисоб)  0 23:52Ла Лига. "Райо Вальекано" – "Барселона" (онлайн ҳисоб)  3 23:40Россия кубоги. Раҳмоналиев ва Ашурматов тўлиқ ўйнаган учрашувда "Рубин" ғалаба қозонди  2 23:03"Ал Ҳилол" расман "Манчестер Сити" футболчиси билан шартнома имзолаганини эълон қилди  2 22:41Илёс Зейтуллаев: "Ўйин ҳақида фикр билдиришнинг ўзи оғир"  2 22:12Миржалол Қосимов: "Ўйиндан эмас, натижадан қониқдим"  6 21:43Расман: "Арсенал" Евро-2024 қаҳрамонларидан бирини сотиб олди. Трансфер нархи маълум  2 21:29Россия кубоги. Аббосбек Файзуллаев ассист қайд этган ўйинда ЦСКА ғалаба қозонди  2 20:42"Ал Ҳилол" яна бир шов-шувли трансферни деярли ҳал қилди  1 20:15Суперлига. "Бунёдкор" - ОКМК, Қосимов шогирдлари бурчак зарбасини голга айлантиришди  1 20:10Де Росси Шомуродовни "Рома"да олиб қолишни хоҳламоқда!  8 19:58Суперлига. ОКМК "қалдирғочлар"ни "Бунёдкор" собиқ сардорининг голи эвазига мағлуб этди ва 2-ўринга кўтарилди  17 19:55Про лига. "Бухоро" ирода кўрсатди, "Қўқон-1912" минимал ҳисобда ғалаба қозонди  5

"Салом, менга ёрдаминг керак". "Барселона"нинг Рим-2009 финалидаги ғалабасида телепродюсернинг ҳам қўли бор экан Новости

"Салом, менга ёрдаминг керак". "Барселона"нинг Рим-2009 финалидаги ғалабасида телепродюсернинг ҳам қўли бор экан

Римдаги ЧЛ-2009 финалига бир неча кун қолганида Пеп Гвардиола ўта муҳим баҳсга жамоасини ўзгача услубда рухлантиришга қарор қилди.

Каталониянинг TV3 телеканали продюсери Санти Падрога қўнғироқ қилди: "Салом, Санти. Учрашишимиз керак. Чемпионлар лигасини ютишда ёрдаминг керак бўлади".


Вазифа бажарилди ва Гвардиола тайёр бўлган видеони кўриб йиғлаб юборди. Санти айнан Пеп истаган нарсани қила олганини тушунди.


Финалдан аввалги машғулот жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий томонидан эрта тўхтатилгани "Барселона" футболчиларини ҳайрон қолдирди. Машғулотдан сўнг доимо Виктор Вальдес биринчи бўлиб кийиниш хонасига кирарди. Римда ҳам шундай бўлаётганди, аммо эшик ёпиқ экан. У эшикни тақиллатди. Пепнинг ассистентларидан бири эшикни очди, бироқ Вальдеснинг йўлини тўсиб, футболчилар бироз кутиб туриши ҳақида айтди. Виктор нима бўлаётганини тушунмаётган эди. Бироз ўтиб футболчилар ичкарига кирди.

Гвардиола ҳамма уни эшитиши учун баланд овозда гапирди: "Йигитлар, сиз буни томоша қилишингизни хоҳлайман. Роҳатланинг. Биз жамоавий меҳнат эвазига Римдамиз!" Кийиниш хонасидаги чироқ ўчди, хона марказидаги катта экранли телевизор ишга тушиб, унда "Гладиатор" фильмидаги қўшиқ янграй бошлади.


Гвардиоланинг дўсти Санти Падро фонида "Гладиатор" саундтреки бўлган "Барселона"нинг ҳар бир футболчиси ҳақида етти дақиқалик илҳомлантирувчи ролик тайёрлади.


Барча футболчилар, ҳатто ўша мавсум захирада қолиб кетганлар ҳам фильмда тилга олинди. Роликда ҳамма кўрсатилди. Фақат Пеп Гвардиоладан ташқари - мураббий ушбу видеода унинг иши ҳақида ҳеч қандай кадр ва сўз бўлмаслиги борасида келишиб олганди. Фильм якунланганида кийиниш хонасида жимлик ҳукм сурарди. Футболчилар аввалига ҳайратдан, кейин эса ҳиссиётлардан қимирлай олишмади. Йигитлар бир-бирига қараб қўйишди, баъзиларнинг кўзидан ёш оқарди. Габриэль Милито шундайларнинг бири эди: У финалда майдонга туша олмади. Футболчилар ўз-ўзидан қўлларини бир-бирининг елкасига қўйишди. Бу ҳақиқатдан ҳам унутилмас онлар эди.


Ўша ролик керакмиди? "Бу видео жиддий таъсир қилдими ёки йўқ, аммо финалнинг дастлабки дақиқаларида жуда ёмон ўйнаганмиз" - деганди Иньеста бир нечай йилдан сўнг. Гвардиола ушбу видео ҳақида гапираётиб, футболчиларга рухлантираман деб, бироз ошириб юборганини тан олган.


Энди эса ўша фильмни эътиборингизга ҳавола қиламиз.


Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика