Салоҳ - "Реал"га 1:3 ҳисобидаги мағлубият ҳақида: "Ўша ўйин фойдамизга ишлади"
07 мая 2022 01:24
Новости
Салоҳ - "Реал"га 1:3 ҳисобидаги мағлубият ҳақида: "Ўша ўйин фойдамизга ишлади"
"Ливерпуль" футболчиси Муҳаммад Салоҳ ЕЧЛ-2017/18 финалида "Реал"дан 1:3 ҳисобидаги мағлубиятни эслади.
"Қаттиқ хафа бўлгандим, жуда қайғуга ботган эдим. "Бўлақол, фақатгина бу ўйинда эмас!" Барчасини вақт даволашига ишонгандим.
Бир қанча саволларга жавоб излаб, бироз дам олдим. Ўшанда ўзимга савол бердим: "Нимани истайман? Йиғлаб ўтираверишними ёки шу орқали янада пастроққа шўнғишними? Қайтишни истамайманми?" Энг яхши усул билан ўзлигимга қайтишим керак эди. Шу сабабли бу ергача етиб келдик.
Кейин мураббий билан мавсумолди тайёргарлик борасида гаплашдик. Келаси мавсумда ҳам ЕЧЛни ютиш илинжида ёндик. АПЛ ғолиблигига ҳам яқин эдик.
Менимча ўша мағлубият бизни янада кучлироқ қилди. Ҳа, балки мағлубиятлардан яхшилик олиб бўлмас. Бироқ ўша мағлубият бизнинг фойдамизга ишлади", - деди Салоҳ.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Комментарии