Салоҳ – “Ливерпуль” тўпурарлари рўйхатида 7-ўриндаги Далглиш билан тенглашди. У 238 ўйин кам ўтказган ҳолда бунга эришди
27 дек 2022 08:45
Новости
Салоҳ – “Ливерпуль” тўпурарлари рўйхатида 7-ўриндаги Далглиш билан тенглашди. У 238 ўйин кам ўтказган ҳолда бунга эришди
АПЛ 17-турида “Ливерпуль” сафарда “Астон Вилла”ни 3:1 ҳисобида енгишга эришди.
Мерсисайдликлар сафида Муҳаммад Салоҳ рақиб дарвозасини ишғол этди ва голлардан бирига ҳаммуалиф бўлди. У “қизиллар” таркибидаги умумий голлари сонини 172 тага етказиб, клуб тарихидаги тўпурарлар рўйхатида 7-ўриндаги Кенни Далглиш билан тенглашди. Мисрлик бунинг учун 238 ўйин камроқ ўтказди – 277 га 515.
Улардан юқорида қуйидаги футболчилар жой олган: Иан Раш (346), Рожер Хант (285), Гордон Ходжсон (241), Билли Лидделл (186), Стивен Жеррард (186) ва Робби Фаулер (183).
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии