RU

Последние новости

02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  0 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  5 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  3 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  0 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  0 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  16 22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  23 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  236 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  11 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  5

Салимжон Зокиров: "Давралар оралиғида Суперлига жамоалари билан ўйнамоқчимиз" Новости

Салимжон Зокиров: "Давралар оралиғида Суперлига жамоалари билан ўйнамоқчимиз"

ПРО-Лига 18-туридан ўрин олган “Хотира-79” - “Ёзёвон” (1:3) учрашувидан сўнг мехмонлар бош мураббийи Салимжон Зокиров “Championat.asia” сайтига интервью берди.

- Ассалому алайкум Салимжон ака! Бугунги ғалаба билан табриклаймиз! Турнир жадвалига қарасак, бугун қўлга киритилган 3 очко билан“Ёзёвон” жамоаси 2-ўринга жойлашди. Бугунги учрашув ҳақида ва умуман биринчи давра ҳақида нималар дея оласиз?
- Табрик учун раҳмат! Мавсум бошида жамоамиз олдига биринчи даврани кучли учликда якунлаш вазифаси қўйилган эди. Бунинг учун камида 30 очко тўплашимиз зарур эди. Биз бу вазифани қайсидир маънода уддаладик. Биринчи давра якунида ўз майдомизда икки марта дуранг ўйнадик, агар бу учрашувларда ғалаба қозонганимизда, балким ҳозир турнир жадвалида биринчи ўринда бўлармидик. Ўтказилган учрашувлар биз учун оғир кечди. Сабаби бизда заҳирадан майдонга тушиб ўйинни кучайтира оладиган футболчилар йўқ эди, шу билан бир навбатда биринчи давра давомида жароҳатлар ҳам бизга ўйинларни тўлиқ куч билан ташкил этишимизга йўл қўймади. Шундай холатда бўлсада, ҳар бир учрашувда охиригача курашган шогирдларимга раҳмат айтаман, қўлга киритилган очколар айнан уларнинг шижоати эвазига киритилди.

Бугунги учрашув ҳақида айтадиган бўлсак, “Хотира-79” жамоаси билан бўлиб ўтадиган учрашувга жиддий тайёргарлик кўргандик, бугун фақат ғалаба учун келгандик. Ушбу учрашув учун ҳимоявий тактика танладик,  сабаби “Хотира-79” жамоаси таркибида ҳам тажрибали футболчилар бор, мана улардан бири Собир Хамидов бугун дарвозамизни ишғол этди. Биз танлаган ҳимоявий ўйин тактикаси иш берди, учрашув давомида рақиб дарвозасини 3 бор ишғол этиб, якунда ғолиб бўлдик.

- Давралар оралиғида “Ёзёвон” жамоаси қандай мақсадларни режалаштирмоқда? Жамоа таркибига янги футболчилар келиб қўшиладими?
- Биз шу тахминан 10 кунлар атрофида Суперлига вакиллари "Қўқон-1912" ва "Навбаҳор", "Нефтчи" жамоалари билан ўртоқлик учрашувлари ташкил этмоқчимиз. Бу жамоалар билан ҳозирги кунда музокаралар олиб бораяпмиз, агар келишув муваффақиятли якунланса, биз бу жамоалар билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушамиз. Таркибимизга янги қўшиладиган футболчилар ҳақида гапирсак, ҳозирча расман шартнома имзоланмагунича уларнинг исмларини ошкор қилмаган маъқул. Биринчи давра давомида қайси чизиқни кучайтириш лозим эканлигини кўриб олдик, албатта таркибимизга янги футболчилар келиб қўшилади.

Шунингдек жамоамиз давралар оралиғида Қувасой шаҳридаги “Арсиф” дам олиш масканида йиғин ташкил этиши режалаштирган, 10 кун давомида бу жойда машғулотлар олиб борамиз. Шу турнир жадвалига қарасак, молиявий имкониятларимиз юқори бўлмасада, вилоятимиздаги бошқа жамоаларидан кўп очко жамғарибмиз, эгаллаб турган ўрнимиз ҳам юқорироқ экан, буни албатта чиқариб қўйинглар.

Жамоамиз номидан Ўзбекистон профессонал футбол лигасига, раҳбарларига миннатдорчилик изҳор қиламиз. Биринчи давра давомида қимматли вақтини аямасдан, бизнинг учрашувларга ташриф буюриб, учрашувларни ёритаётганлиги учун “championat.asia” сайти ижодкорларига катта раҳмат, яқинда нишонлаган касб байрамлари яна бир бор муборак бўлсин!    

   
Бекзод Толибов ёзиб олди.


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика