RU

Последние новости

09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  3 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  3 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  1 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  6 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2

Салаҳ бошчилигидаги Мисрнинг ЖЧ-2018 учун кенгайтирилган таркиби маълум Новости

Салаҳ бошчилигидаги Мисрнинг ЖЧ-2018 учун кенгайтирилган таркиби маълум

Миср терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер ЖЧ-2018 учун кенгайтирилган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

29 футболчи орасига жароҳати бор Муҳаммад Эл-Ненни ҳам қўшилган. Куни кеча жиддий жароҳат олган Аҳмад Эл-Шенави ҳам рўйхатда бор.

Кенгайтирилган рўйхат қуйидагича:

Дарвозабонлар: Эссам Эл-Хадари («Ал-Таавон», Саудия Арабистони), Аҳмад Эл-Шенави, Шериф Акрами (иккиси – «Ал-Аҳли»), Муҳаммад Ауад («Исмаили»);

Ҳимоячилар: Аҳмад Фатхи («Ал-Аҳли»), Аҳмад Ал-Муҳаммади («Астон Вилла», Англия), Муҳаммад Абдул-Шафи («Ал-Фатеҳ», Саудия Арабистони), Аҳмад Хегази, Али Габр (иккиси — «Вест Бромвич», Англия), Омар Габер («Лос-Анджелес Гэлакси», АҚШ), Саад Самир, Айман Ашраф (иккиси — «Ал-Аҳли»), Карим Хафиз («Ланс», Франция), Амро Тариқ («Орландо Сити», АҚШ), Маҳмуд Ҳамди («Замалек»);

Ярим ҳимоячилар: Муҳаммад Эл-Ненни («Арсенал», Англия), Абдалла Саид («КуПС», Финляндия), Маҳмуд Фадлалла «Шикабала» («Ал-Раэд», Саудия Арабистони), Маҳмуд Ҳассан («Қосимпоша», Туркия), Рамазон Собҳи («Сток Сити», Англия), Тариқ Ҳамид, Маҳмуд Абдул Азиз (иккиси — «Замалек»), Маҳмуд Абдул-Монейм («Ал-Иттиҳод», Саудия Арабистони), Амр Варда («Атромитос», Греция), Сэм Морси («Уиган», Англия);

Ҳужумчилар: Муҳаммад Салаҳ («Ливерпуль», Англия), Маруан Муҳсин («Ал-Аҳли»), Аҳмад Ҳассан Магуб («Брага», Португалия), Аҳмад Гомаа («Ал-Масри»).


Миср ЖЧ-2018да Россия, Уругвай ва Саудия Арабистони билан бирга "A" гуруҳидан жой олган.


Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика