Сала учган самолётнинг лицензияси бўлмаган экан
26 фев 2019 13:48
Новости
Сала учган самолётнинг лицензияси бўлмаган экан
Ҳужумчи Эмилиано Сала Уэльсга учган самолётда тижорат парвозлари учун лицензияси бўлмаган экан.
Самолёт қулашини ўрганаётган ҳисобот комиссиясида шундай маълумот мавжуд.
28 ёшли Сала қишки трансфер ойнасида "Нант"дан "Кардифф Сити"га ўтиб, уэльс клуби тарихидаги энг йирик харидга айланган эди. Футболчи янги жамоасида бирорта ўйин ўтказмай ҳалок бўлди. Эмилиано учган самолёт Норманд ороллари яқинига (сувга) қулаган ва футболчининг жасади қидирув ишларидан сўнг 3 февраль куни топилди.
Орадан 12 кун ўтиб Саланинг жасади Аргентинага етказилди (учувчи Девид Ибботсон ҳали ҳам топилганича йўқ).
Самолёт АҚШда рўйхатдан ўтказилган ва рухсатсиз Ла-Манш устидан парвоза қила олмасди. Самолётга эгалик қилувчи фирма керакли лицензияни олиш учун ҳаракат қилмаган.
Комментарии