Сака "Реал" камбэклари ҳақида: "Умид қиламанки, бу "Арсенал" билан содир бўлмайди"
07 апр 20:54
Новости
Сака "Реал" камбэклари ҳақида: "Умид қиламанки, бу "Арсенал" билан содир бўлмайди"
8 апрель куни "Арсенал" Чемпионлар Лигаси 1/4 финали доирасида "Реал"га қарши ўйнайди.
– "Реал"га қарши баҳс сизнинг фаолиятингиздаги энг муҳим ўйинлардан бири деб ҳисоблайсизми?
– Менимча, "Арсенал" сафида, эҳтимол, шундай.
Ишончим комилки, эртага мухлислар ўз вазифаларини аъло даражада бажаради ва бу кечани "Эмирейтс" тарихидаги энг гўзал кечалардан бирига айлантиришга ҳисса қўшади.
Бу учрашув биз учун жуда катта аҳамиятга эга, чунки клуб кетма-кет иккинчи марта Чемпионлар Лигасининг чорак финалига чиқди. Шунинг учун эртага биз яна бир қадам олдинга ташлашга ҳаракат қиламиз.
Ҳа, рақибимиз – "Реал" ва биз уларнинг тарихи ва эришган ютуқларига ҳурмат билан қарашимиз керак. Лекин бунга ортиқча эътибор қаратмаслик лозим, чунки эртага майдонда ҳамма нарса бўлиши мумкин.
Ҳаммамиз кўрганмиз, "Реал" нимага қодир эканини, уларнинг ўйинларини ва камбэкларини гувоҳи бўлганмиз. Умид қиламизки, бу нарса биз билан содир бўлмайди, – деди "Арсенал" ярим ҳимоячиси Сака.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Комментарии