RU

Последние новости

15:00Ян Облак: "Афсуски, футболда бундай ҳолатлар учраб туради"  2 14:36Ван Дейк Кампуш ва Ал-Ҳелайфи олдида "Бро, бу Лига 1 эмас" деган сўзлари учун узр сўради ва ПСЖ уч йил ичидаги энг кучли рақиб эканини айтди  2 14:02Трент ПСЖга қарши ўйиндаги жароҳати туфайли "Ньюкасл" билан Лига кубоги финалида ўйнай олмаслиги мумкин  1 13:52"Бунёдкор" фан-клуби, матбуот хизмати ва легионерлар ҳақида — Мурод Алиев билан интервью  3 13:31Эрон терма жамоаси ҳужумчиси мавсум давомида оғриқ қолдирувчи воситалар билан ўйнаб келмоқда  1 13:05Ҳожимат Эркиновда жароҳат борми?  12 12:48"Манчестер Юнайтед" "Аталанта" етакчиси учун катта маблағ сарфлашга тайёр  2 12:24Қирғиз Республикаси терма жамоаси Ўзбекистонга қачон келиши маълум  17 12:01Суперлига. "Машъал" — "Сўғдиёна" ўйини Жиззахда ўтказилади  4 11:33Элит ОЧЛ. Буёғи қандай давом этади?  18 11:17"Астон Вилла" Асенсиони ПСЖдан сотиб олишга қарор қилди  6 10:40Файзуллаев: «Ҳамма сингари шок ҳолатга тушиб қолдим»  2 10:03Симеоне Альвареснинг бекор бўлган пенальтиси ҳақида фикр билдирди  45 09:30Corriere dello Sport «Атлетик»ка қарши учрашувда «Рома»нинг асосий ҳужумчиси ким бўлишини тахмин қилди  11 08:52«Динамо»га қарши учрашувдан сўнг Аббосбек Файзуллаев фикр билдирди  1

Саидов ва Ёқубов «Навбаҳор»да қолади Новости

Саидов ва Ёқубов «Навбаҳор»да қолади

Бугун мураббийлар штаби футболчиларга дам олиш куни эълон қилди.
Мароқли тарзда дам олиш мақсадида мураббий ва футболчилар бугун Чимён дам олиш масканида бўлишди. Эртадан эса машғулотлар давом этади.

Кеча таркиб иккига бўлинган ҳолда учрашув ташкил қилинди. Мазкур ўйинда «сариқлар» Собир Ҳамидовнинг голи эвазига ғалаба қозонди. Афсуски, таркиблар бизга маълум эмас.

Бугун Иқбол Акрамовнинг келиши ҳақида гап-сўзлар бўлди. Бироқ, бу каби маълумотлар инкор этилди. «Навбаҳор» бу футболчига қизиқмаган экан. Шунингдек, мухлисларимизни Мансур Саидов ва Бахтиёр Ёқубовларнинг тақдири қизиқтираётгани бор гап. Кўнгилни тўқ қилсак бўлади, бу икковлон жамоада қолишади.

Дарвоқе, яна бир гап. Айни пайтда «Нефтчи»да шуғулланаётган ҳужумчи Шерзод Ҳакимов барибир «Навбаҳор»га ўтади, шекилли. Яқин кунларда Ҳакимов йиғинга қўшилиши кутилмоқда.

Чирчиқ йиғинидан сайтимиз учун янгиликларни етказиб бераётган жамоамизнинг етакчи мухлисларидан саналган Набихон ака Абдуғаниевга миннатдорчилик билдирамиз.


Улуғбек АБДУЛЛАЕВ
lochinlar.asia
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика