RU

Последние новости

10:30Марк Андре тер-Штеген келажаги борасида бир қарорга келди  1 09:52“Арсенал“ “Челси“ футболчисини 60 миллион еврога сотиб олади (Романо)  2 09:23Россиялик ҳужумчи иккинчи даврани Ўзбекистонда ўтказиши мумкин  6 08:55Here we go! “Реал“ яна бир футболчи билан келишувга эришди  9 08:26“Насаф“нинг яна бир етакчиси легионерга айланиши мумкин  5 07:57“Пахтакор“ ҳужумчиси иккинчи даврани “Динамо“да ўтказади  2 07:34Элдор Шомуродов хайрлашув хатини ёзди  11 01:34"Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга яқин  1 01:08Расман: Элдор Шомуродов - "Истанбул Башакшеҳир" футболчиси!  14 00:59Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади"  5 00:25"Атлетик" футболчиси Альварес футболдан четлатилди  1 23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  3 23:25Қирғиз Республикаси термаси собиқ бош мураббийи "Алга"ни бошқаради  0 22:42А Серия учрашуви Австралияда ўтказилиши мумкин  0 22:16"Милан" ва "Вулверхэмптон" Олимпиадада Ўзбекистонга гол урган футболчига қизиқмоқда  6

Рюжи Сато бизнинг жамоалар учун қанчалик омадли? Новости

Рюжи Сато бизнинг жамоалар учун қанчалик омадли?

"Ал Аҳли" - "Бунёдкор" ўртасидаги ўйинни япониялик Рюжи Сато бошқариб боради.

Шу тариқа, Рюжи Сато саккизинчи бор ўзбек жамоалари иштирокидаги ўйинда ишлайди. 1977 йилда туғилган япониялик ушбу ҳакам 2009 йилдан халқаро ўйинларни бошқаришни бошлаган.

2014 йил U-19 Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати гуруҳ босқичи доирасида Ўзбекистон БАА билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаганди.

Ушбу ҳакам 2015 йил Жанубий Корея - Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувида ҳам ишлаганди. Учрашувда Зоҳир Қўзибоев гол урганди ва баҳс 1:1 ҳисобида тугаганди.

2015 йил Сато ОЧЛ гуруҳ босқичи доирасида "Локомотив"нинг "Фулад"га қарши учрашувида ҳакамлик қилган. Ўша учрашув ҳам 1:1 ҳисобида тугаганди.

Ўтган йил Рюжи бир йўла икки бор ўзбек клублари иштирокидаги учрашувни бошқариб борди.



ОЧЛ 1-тури доирасидаги "Ал Аҳли" - "Насаф" ўйинида "аждарлар" 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйишганди. Ўша ўйинда ҳакам Эркин Бойдуллаевга қизил карточка кўрсатган ва Дилшод Раҳматуллаевга нисбатан ишлатилган қўполликни эътиборсиз қолдирганди. 3-турдан ўрин олган "Сепахон" - "Локомотив" учрашувида "темирйўлчилар" Марат Бикмаев ва Сардор Мирзаевнинг голлари эвазига зафар қучишганди - 2:0.

Бир йил олдин 24 март куни Ўзбекистон - Филиппин учрашувида ҳам шу ҳакам фаолият олиб борган. Ўша баҳсда Анзур Исмоилов томонидан урилган ягона гол Ўзбекистонга ғалаба келтирганди - 1:0.

Ниҳоят 1 сентябрь куни Ўзбекистон ва Сурия ўртасидаги баҳсда Сатонинг хуштаги биз учун омадли бўлган. Гейнрихнинг голи ва ўша машҳур селфи - 1:0.

Осиё Чемпионлар лигаси-2017
"С" гуруҳи, 1-тур
21 февраль. Жидда
"Спорт Сити" стадиони. 22:15 (Тошкент вақти)
"АЛ-АҲЛИ" (Саудия Арабистони) - "БУНЁДКОР" (Ўзбекистон)
Бош ҳакам:
Рюжи Сато
Қанот ҳакамлари: Тору Сагара, Хироши Ямаучи
Захира ҳаками: Араки Юсуке (барчаси - Япония)
Ҳакамлар назоратчиси: Аднан Исмоил Алҳафи (Иордания)
Учрашув комиссари: Сонг Хуанг (Хитой)

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика