Рюдигер "Реал"га ўтиши кутилмоқда, клуб унга сўраганидек маош беришга тайёр
26 дек 2021 15:57
Новости
Рюдигер "Реал"га ўтиши кутилмоқда, клуб унга сўраганидек маош беришга тайёр
"Челси" ҳимоячиси Антонио Рюдигер фаолиятини "Реал"да давом эттириши мумкин.
"The Telegraph" хабарига кўра, "қироллик клуби" футболчилари 28 ёшли футболчининг ёзда эркин агент сифатида ўтишини кутишмоқда. Олдинроқ "Челси" германияликка ҳафтасига 140 минг фунт маошлик шартнома таклиф қилганида футболчи рад жавобини берган ва музокаралар тўхтаб қолганди. Антонио клубдан 2 баравар кўпроқ маош сўраганди. "Реал" эса ушбу суммани тўлашга тайёр турибди.
"Челси" футболчини сақлаб қолишни истамоқда. Аммо бундай катта маош футболчилар орасида келишмовчиликлар келиб чиқаришини инобатга олиб, Рюдигердан нархни туширишни сўраган.
Ушбу мавсумда центрбэк "Челси" таркибида 23 ўйинда қатнашиб, 2 гол ва 1 ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Комментарии