RU

Последние новости

12:13Расман: Жасур Жалолиддинов — "Сўғдиёна" футболчиси  2 12:01"Нефтчи" ёзги трансферлар ойнасидаги илк юришини амалга оширди   2 11:31Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Жанубий Кореяга қарши таркиби маълум  0 11:15Факт: "Қўқон-1912" Жиззахда ҳали ғалаба қозонмаган   0 10:50Нико Уильямснинг “Барселона“га трансфери барбод бўлишга яқин  13 10:21МЮ “Интер“ футболчисини 40 миллион еврога сотиб олиши мумкин  3 09:53“Барселона“ футболчиси “Челси“га ўтиши мумкин  4 09:24Италиянинг машҳур жамоаси расман профессионал мақомидан айрилди  1 08:55Алонсо “Реал“нинг етакчиларидан бирини АПЛ жамоасига сотишга розилик берди  11 08:26Клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этаётган Европа жамоалари кечаги машғулотларни бир дақиқалик сукут билан бошлашди  0 07:58Суперлига. Бугун 15-тур баҳслари давом эттирилади  2 07:30Ўзбекистон МТЖга номзод футболчи иккинчи даврани “Сўғдиёна“да ўтказади  4 01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0 01:13"Милан" Асенсио билан музокаралар ўтказмоқда  0 00:45"Ливерпуль" 20-рақамни "музлатди"  22

Рустам Умаров: "Дўстлик AIN"ни қарши ҳужумда ўйнаб мағлуб этдик" Новости

Рустам Умаров: "Дўстлик AIN"ни қарши ҳужумда ўйнаб мағлуб этдик"

Шу кунларда Самарқандда футзал бўйича XXI миллий чемпионат тўртинчи тур беллашувлари бўлиб ўтмоқда.

Бугун турда дам олиш куни, ўйинлар эртадан яна давом эттирилади. Бир кунлик танаффусдан фойдаланиб, "Ардус" жамоаси дарвозабони Рустам Умаров билан кичик суҳбат уюштирдик.

- Сўнгги икки йил ичида тур ўйинлари биринчи марта Тошкентдан ташқарида ўтказилмоқда.
- Охирги тур ўйинлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Кўплаб Тошкент клублари сафарга чиқишни соғиниб қолишганди. Кимлардир учун дастлабки хизмат сафари бўлди десам ҳам бўлади.

Бу турда юқоридаги 3 ўрин учун шиддатли кураш кечмоқда. "Олмалиқ", "Дўстлик AIN" ва "Ардус" биринчи ўринга чиқиш учун курашмоқда. Очко учун фақат бу уч клуб курашмаяпти. Ҳар бир жамоа сўнгги сонияга қадар ўйнамоқда.

- Самарқанддаги аренанинг ҳолати қай даражада?
- Биз ўйнаётган зални тур бошланишига қадар етарли даражада тайёрлай олишмади. Тушунарсиз сабабларга кўра, майдон сирғанчиқ ва оёқда туриб бўлмаяпти. Бундай майдонда исталган футзалчи исталган пайтда кутилмаган хатога йўл қўйиши мумкин. Афсуски, ўйинчилар ўз маҳоратларини тўлиқ намойиш эта олишмайди. Биз бунга эътибор қаратмаган ҳолда ўйнашга ҳаракат қилаяпмиз.

Ҳозир асосий мақсадимиз керакли ўринга эга бўлиш ва барча масалани плей-офф баҳсларида ҳал қилиш.

- Турнинг иккинчи кунида Қаршининг "Дўстлик AIN" жамоаси мағлуб этилди. Ана шу ўйин ҳақидаги фикрингиз?
- Биринчи турда биз "Дўстлик AIN" билан ўйнагандик. Уларга ютқазиб қўйгандик ва "Максам Чирчиқ" ҳамда "Нафис" билан ўйинларда очколар йўқотгандик. Агар шу иккита дуранг бўлмаганида биз биринчи ўринда бўлардик.

Бу турга яхши тайёрландик. Стандарт вазиятлар устида ишладик, ҳимоядан ҳужумга ўтишни синовдан ўтказдик. "Дўстлик AIN" билан баҳсда ҳимоядан ўйнаб қарши ҳужумга эътибор қилдик. Рақиб ҳам ҳисобни тенглаштириш ва олдинга ўтиб олиш учун имкониятларга эга бўлди. Аммо ғалабали натижани сақлаб қолдик.

Олдинда "Когон" ва "Олмалиқ" билан ўйинлар бор. Ижобий натижага эришиш учун ҳаракат қиламиз.


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика