RU

Последние новости

00:13"Манчестер Юнайтед"нинг асосий футболчиси "Челси"га ўтмоқда!  0 23:56Аёллар ўртасидаги ОЧЛ саралаши. "Севинч" "Ал Насср"ни бурчакдан урилган гол эвазига мағлуб қилди  0 23:33Диёр Холматов: "Европага кетишим шу йиғиндан кейин ҳал бўлади"  5 23:17"Кристал Пэлас" ўз тарихида илк марта еврокубокларда ўйнайди  0 22:50Маҳмуд Маҳамаджонов: "Янги жамоага кўникиш осон бўлди. Энди бор эътибор термага қаратилади"  0 22:19ЕЧЛ. "Реал" Қозоғистонга келади, "Қайрат" Милан ва Лондонга боради: қуръанинг барча натижалари билан танишинг  26 21:54Одил Ҳамробеков: "Ҳозирги мураббийимиз Тимур Кападзе. Унинг қўл остида CAFA турнирига тайёргарлик кўряпмиз"  1 21:28Конференциялар лигаси саралаши финали. "Крайова" - "Истанбул Башакшехир" баҳси асосий таркиблари маълум!  27 21:17Ўзбекистон термаси йиғинни бошлади ГАЛЕРЕЯ  4 20:45Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас"  3 20:12"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"  21 19:50Расман: Шаҳбоз Умаров — "Тобол" футболчиси  2 19:21Паулу Бентунинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлига тайинланиши тўғри қарорми ёки нотўғри?  74 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   7 18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0

Рустам Мирсодиқов: “Учрашув жанговор руҳда кечди” Новости

Рустам Мирсодиқов: “Учрашув жанговор руҳда кечди”

“Андижон” – “Металлург” (2:2) баҳсидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Рустам Мирсодиқов иштирок этди.
- Футболда бир очко қўлга киритилди ёки икки очко йўқотилди деб бўлмайди. Чунки "Андижон" жамоаси ҳам яхши. Ўз уйида жон жаҳди билан ўйнади. Бугун биз ёки “Андижон” ютиши ҳам мумкин эди. Вазиятлардан фойдаланганимизда балки уч очко билан қайтармидик. Учрашув жанговор руҳда кечди – дея гап бошлади Рустам Тўхтамуродович.

- Бугун йигитларни ўйинидан қониқдим ёки аксинча дейишим мумкин. Негаки иккита голни ўзимизнинг хатоимиз эвазига ўтказиб юбордик. Биринчи голда Мирабдуллаев аниқ ҳаракат қилганида вазият бошқача бўларди. Ёки иккинчи голда Маъмур Икромов тўпга тегмаганида гол бўлмасли мумкин эди.

- Маълум сабабларга кўра, таркибда бўлмаган Ковалёв билан Нурматов яна сафимизда ўйнашни бошлади. Улар ҳозир яхши спорт формасида. Лекин барибир йўқотишлар бор Суннатилла Мамадалиев, Шуҳрат Юлдашев, Зоҳид Абдуллаев жароҳат туфайли бизга ёрдам бера олмаяпти. Бу йигитлар бўлганида балки бугун бошқача ҳисоб қайд этилармиди.

- Тажрибали ҳимоячи Саидкомил Акбаров ўрнида Жавлон Мирабдуллаев ва Дониёр Одилов ўйнамоқда. Истайсизми йўқми ёшларга ҳам имкон бериш керак. Чунки вақти келиб Ҳошимов, Акбаров ва Каримқулов футболни тугатади. Шунинг учун ҳозирдан ёшларни пишитиб боряпмиз – дейди Мирсодиқов. 


Исломбек Рустамбеков.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика