RU

Последние новости

07:20Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Машъал" устидан ғалаба қозонди, ОКМК эса "Бухоро"ни мағлуб этди  0 00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  4 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  3 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  0 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  1 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  10 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  7 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   17 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  12 19:27Сюрприз! Балотелли Испаниянинг 3-дивизион клубига ўтиш арафасида  4

Рустам Мирсодиқов: "Сўғдиёна"да ғалабага иштиёқ кучли эди" Новости

Рустам Мирсодиқов: "Сўғдиёна"да ғалабага иштиёқ кучли эди"

“Сўғдиёна” – “Металлург” учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Рустам Мирсодиқов натижадан қониқмаганлигини яширмади.
- “Сўғдиёна” учун ғалаба сув ва ҳаводек зарур эканлигини ва бутун ўйин давомида улар ҳужумкор ўйин намойиш этишларини билардик. Катта босимга пухта ҳозирлик кўриб, учрашувни қарши ҳужумда ташкил этиш режасини ҳам тузиб қўйгандик. Йигитлар буни уддалашди. Биринчи таймда ҳисобни очолмаган майдон эгалари иккинчи таймда ҳимояни унутиб ҳужумга ўтиб кетишди. Бундан унумли фойдаланиб гол киритиб олдик. Аммо қанот ҳакамининг офсайдни кўрмаслиги натижасида “Сўғдиёна” ҳисобни тенглаштириб олди. руҳий тушкунликка тушган футболчиларимиз эса учрашув охирида яна битта тўп ўтказиб юборишди.

Жамаомизда жароҳатланган футболчилар анчагина. Бугун асосий дарвозабонимиз Маъмур Икромов, тажрибали ўйинчиларимиз Шуҳрат Йўлдошев, Одил Исабоев, Сардор Расулов, Миртўра Акбаров, Александр Ковалевларнинг ёрдамидан фойдалана олмадик. Мағлубиятда дарвозабонини ва ҳимоячиларни айбламайман. Улар қўлидан келганини қилишди. Аммо майдоннинг нотекислиги натижасида чиройли футбол намойиш этишнинг имкони бўлмади. Мезбонлар эса бу ҳолатга кўникиб қолишган. Шу нарса ҳам мағлубиятимизга сабаб бўлди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика