Рустам Мирсодиқов: "Қизилқум"га қарши ўйин қийин кечишини билардик"
29 июн 2015 12:57
Новости
Рустам Мирсодиқов: "Қизилқум"га қарши ўйин қийин кечишини билардик"
"Металлург" - "Қизилқум" (4:2) учрашувидан кейин мезбонлар мураббийи Рустам Мирсодиқов журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.
Рустам Мирсодиқов, “Металлург” ФК бош мураббийи:- Биринчи давра охирлашиб борган сари жамоалар барча имкониятларини ишга солиб, керакли очколарни жамғаришга ҳаракат қилишмоқда. “Қизилқум”га қарши ўйин қийин кечишини билардик.
Шунга яраша ўйинга пухта тайёргарлик кўрдик. Рақибнинг ўйинларини ўргандик. Керакли хулосаларга эга бўлдик. Ўз навбатида бу ой “Металлург” учун жудаям омадли ўтаётганлигини ҳам айтиб ўтиш лозим. Сўнгги тўртта учрашувдаги кетма кет ғалаба шогирдларимнинг кайфиятини кўтариб юборди. Турнир жадвалида ёнма ён ўринларда бораётган рақиб билан принципиал ўйинда ҳам ғалабага бўлган иштиёқимиз устун келди.
Ҳисобда ортда қолаётган бўлишимизга қарамасдан тушкунликка тушмадик. Аксинча янада катта ғайрат билан олдинга ташландик. Кўрдинглар, бири биридан чиройли комбинацияларимиз ўз маҳсулини берди. Бутун ўйин давомида футболчиларга руҳий далда бўлиб турган ишқибозларимизга раҳмат. Насиб бўлса, яна битта ўйин қолди бу даврада. Уни ҳам муваффақиятли ўтказиб олиш ниятидамиз. Футболчиларимдан ҳеч бирини ажратиб кўрсатмоқчи эмасман. Бугун ҳамма ўйинчилар ғалаба йўлида яхлит, бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилишди.

Комментарии