RU

Последние новости

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Рустам Мирсодиқов: “Ўзбекистонда келишилган ўйинлар йўқ” Новости

Рустам Мирсодиқов: “Ўзбекистонда келишилган ўйинлар йўқ”

“Металлург” бош мураббийи Рустам Мирсодиқов “Футбол Экспресс” газетасига интервью берди. Бунда Рустам Тўхтамуродович бир қатор саволларга жавоб берар экан, Ўзбекистонда келишилган ўйинлар йўқлигини айтиб ўтди.
Хусусан журналист томонидан берилган “Яқинда “Металлург” - “Бухоро” ўйини келишилганлиги ҳақида интернет сайтларида хабарлар пайдо бўлди. Бунга қандай муносабатда бўлдингиз?” саволга бекободликлар устози қуйидагича жавоб қайтарган:

“Ўзбекистонда келишилган ўйинлар йўқ. Футболда шунча йил ишлаётган бўлсам, бу ҳолатга биринчи бор дуч келишим. Ўша ўйин ҳақида ёзган инсонни топа олмаяпман. Агар топсам, унинг кўзларига қарамоқчиман. Ўзбек футболида келишилган ўйинлар ёки тотализатор йўқ. Футболда ҳар хил натижалар бўлади. 3:0 ҳисобида ютаётиб 3:4 ҳисобида ютқазиб қўйиш ҳам мумкин. Шунинг учун олдидан ютади ё ютқазади деб бўлмайди. “Бунёдкор” ўз майдонида “Динамо”дан мағлуб бўлиб, сафарда “Локомотив”ни ютиб қайтди. Кимдир бундай бўлади деб ўйлаганмиди? Албатта, йўқ”.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика