RU

Последние новости

21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  174 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  3 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  3 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  10 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  40 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  1

Рустам Мирсодиқов: "Мавсумни бир текис ўтказиш жуда мушкул" Новости

Рустам Мирсодиқов: "Мавсумни бир текис ўтказиш жуда мушкул"

Бугун бўлиб ўтган "Машъал" - "Металлург" (3:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рустам Мирсодиқов ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Ўйин ҳақида айтишдан олдин бир нарсани қўшимча қилиб ўтай. Мен ўйин якунланиб , 2 дақиқа ўтган ўйин ҳақида бирон нарса дейишим жуда мушкул. Ўйин дискини қайта кўриб фикр айтиш керак. Ютқаздик. Демак айб менда. Мен йигитларни тўғри тайёрлай олмаганга ўхшайман. Йигитлар ҳам даврани сўнгги ўйинига чарқоч билан етиб келган ва бор кучи билан ўйнай олмади. Айни дақиқаларда якуний хулосани айта олмайман. "Машъал" жамоамиз ва таркиблар ўйин кўрсатди ва ғалабага эришди",  - дейди Рустам Мирсодиқов
 
- Бу йилда Бекободда янги стадионлар қад ростлади. Барча шароит етарлича. Бундан хулоса қилиб жамоа ўз олдига қандай мақсадни қўйган?


"Металлург" жамоасини ҳар доимги мақсади чиройли ўйин кўрсатиб , ғалаба қозониш. Биз қайсидир поғонани мақсад қилмаймиз. Фақат ғалаба ва чиройли ўйин кўрсатишдир.

- Мана биринчи давра якунланди. Энди "Металлург" таркибида қайсидир чизиқда ўзгариш бўладими ?

Мавсумлар ўртасида мен ҳеч қачон ўзгариш қилмайман. Мен уларга ишониб мавсум бошида таркибни тузганман ва шу таркиб сақланиб қолади. Ўзгартиришга хожат йўқ.

- Якунланган биринчи давра ҳақида умумий фикрлар қандай бўлди. Нималардан қониқдингиз, нималардан қониқмадингиз?


Футболчилар ва жамоа  мавсумни бир темпда ўтказа олмайди. Ҳамма ўйин бир биридан тубдан фарқ қилади. Жисмоний ҳолат ҳар хил бўлиб туради ва бу натижага таъсир ўтказади. Энди бир ҳафта дам ва шундан сўнг йиғин.  Қайтараман ҳар бир жамоа учун мавсумни бир текис ўтказиш жуда мушкул. Бунинг учун иккита бир хил таркиб керак бўлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика