RU

Последние новости

20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  0 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  4 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  18 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  1 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  30 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  4 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  8 17:55Фликка таянч ярим ҳимоячиси керак. Номзодлар: Канте ва Горецка  1 17:32"Реал"га ван Дейк керак эмас  4 17:14АПЛ. "Манчестер Сити" - "Эвертон": Асосий таркиблар маълум  14 16:49Эшитдик-да! "Андижон" икки нафар легионер билан шартнома имзолайди   17 16:33"Нефтчи" Билолхон Тошмирзаев билан шартномани узайтирди  1

Рустам Мирсодиқов: “Интервью беришни унчалик ёқтирмайман” Новости

Рустам Мирсодиқов: “Интервью беришни унчалик ёқтирмайман”

Якунига етган чемпионатимизда яна келишилган ўйинлар ҳақида кўп гап-сўзлар бўлди.

Ҳаттоки, футболимиз раҳбарияти “Пахтакор” – “Металлург” ўйинидан кейин бекободликларнинг устози Рустам Мирсодиқовни лицензиясидан маҳрум қилди. Натижада “Металлург” чемпионат охирига қадар бош мураббийсиз ўйнашга мажбур бўлди. Табиийки, шундан сўнг Мирсодиқов тўғрисида ҳам гаплар тарқалди. Лекин у барча вазиятни совуққонлик ва жимгина кузатди. Ҳозир эса кейинги мавсум режалари устида ишламоқда. Ўйлаймизки, ушбу мутахассис томонидан мазкур ҳолат бўйича билдирадиган фиклари сизни бефарқ қолдирмаса керак. Аммо шуни ҳам айтиш керакки, у бу ҳақида кўп ҳам тўхталишни истамади. Шунингдек, журналистлар ҳақида ҳам ўз муносабатини билдирди. Суҳбатни эса дабдурустдан ўзи ҳақида бошламасдан, аввал якунига етган мавсум хусусидаги фикрлари билан бошладик.

“Жорий мавсум охиригача қизиқарли кечди”

- Охирги турда “Машъал” дуранг ёки мағлубиятга учраганида биз 8-ўринни эгаллашимиз ҳам мумкин эди, - дея суҳбатни бошлади Рустам Тўхтамуродович. - Айтишим керакки, мавсумнинг охирига қадар ҳар бир тур қизиқарли кечди. “Бухоро” Жиззахда “Сўғдиёна”ни ютиб келди. Ваҳоланки, буни олдиндан тахмин қилиш ҳам қийин эди. “Динамо” эса ўз уйида “Олмалиқ”ни 1:0 ҳисобида ютаётиб охирги дақиқада тўп ўтказиб юборди. Менинг фикрим шундай: бу йилги чемпионат охиригача қизиқарли ўтди. Ҳеч ким олдиндан аниқ шундай бўлади деб айта олмади. Фақат 4-, 5- ва 6-ўрин эгалари олдиндан маълум эди. Қолган ўринлар учун эса охиригача кураш қизғин бўлди. 


- “Металлург” жорий мавсумда 9-ўринни эгаллади. Жамоангиз бундан-да юқори поғонага лойиқмиди?
- Футбол қизиқарли ўйин. Олдиндан бир нима дея олмайсиз. Ўз уйимизда “Бухоро”га ютқазмаганимизда ёки “Қўқон-1912” билан баҳсда ўзимиз учун керакли натижани кўрсатганимизда 7-ўринни қўлга киритишимиз ҳам мумкин эди. Фақат футболчиларимизга айрим руҳий томондан таъсир бўлган ҳолатлар бўлди. Аслида ҳар бир жамоада яхши натижалар учун имконият бўлади. Фақат ўйнаш керак.

- Нима деб ўйлайсиз, сиз учун ўз имконияти даражасидан яхшироқ ўйин кўрсатган жамоа қайси бўлди ва аксинча...
- “Нефтчи” кўпчиликни ҳайрон қолдирди. Охирги бир-икки йилда бу жамоа кўпроқ мағлубиятларга учраб ўртамиёналар қаторида юрганди. Демак, жамоанинг шаклланиши учун камида икки йил керак экан. Буни фарғоналиклар мисолида кўриб турибмиз. Янги жамоа тузадиган бўлса ҳам барибир камида икки йил вақт керак. “Нефтчи” эса бу йил кўпчиликни ҳайрон қолдирди. Улар ҳаммасига ўз кучи ва меҳнати орқали эришди. Аксинча бўлган жамоага тўхталсам, (бироз ўйланиб) тўғрисини айтсам, “Бухоро”дан кўп нарса кутгандим. Йил бошида Александр Мочинов бош мураббий бўлиб келгач, иқтидорли ёшларни тўплаганди. Лекин жамоага келган ўйинчиларнинг кўпчилиги ўз клубларида захирада қолиб кетаётган футболчилар эди. Нима бўлганда ҳам “Бухоро”ни ҳеч бўлмаганда 10-ўринни қўлга киритса керак деб ўйлагандим. Албатта, иккинчи даврада жамоада жиддий ўзгаришлар бўлди ва бир амаллаб олий лигада қолишди. Лекин умумий маънода айтганда, “Бухоро” лигада қолиш учун курашадиган жамоа эмас, балки ўрта ўринларда юрадиган клуб эди.   

- “Динамо”нинг олий лигани тарк этганига муносабатингиз қандай бўлди?
- Футболда шундай нарсалар борки, уни ҳеч ким кутмайди. Айтяпман-ку, охирги учрашувда 1:0 ҳисобида олдинда бораётганди, аммо охирги сонияларда жавоб тўпини ўтказиб юборишди. “Динамо” таркиб бўйича “Андижон”, “Бухоро” ва “Сўғдиёна”дан ҳам кучли эди. Уларга озгина омад етишмади. Иккинчи даврада Баҳром Ҳакимов бош мураббий бўлгач, жамоада қандайдир ўзгаришлар сезилди. Уйда ҳам, сафарда ҳам ютишди. Ўйлашимча, “Динамо”га руҳий босим бўлди. Яъни, ютқазиб қўймайлик деб майдонга тушган жамоа ҳар доим қийналади. Агар уларда бундай руҳий босим бўлмаганида бемалол “Олмалиқ”ни мағлуб этишлари мумкин эди. 


 

“Металлург”даги ишимни яна давом эттираман”

- Ҳозир кўпчиликни битта савол қизиқтиряпти: яъни, Рустам Мирсодиқов келаси йили ҳам “Металлург”даги ишини давом эттирадими ё йўқми? Ушбу саволга ўзингиздан жавоб олсак мақсадга мувофиқ бўларди.
- Биласиз-ку, йилнинг охиригача менинг лицензиямни олиб қўйишган. Лекин ҳозир ҳам ўз вазифамни бажаряпман. Қишки тайёргарлик кўришга ҳаракат қилиб юрибмиз. Таркибга қайси иқтидорли ёшларни жалб қилиш ҳақида ўйлаяпман. Албатта, келаси йили ҳам клубдаги ўз вазифамни бажаришда давом этаман.

- У ҳолда янги мавсумга тайёргарлик режалари билан ўртоқлаша оласизми?
- Ҳар бир жамоага ўхшаб биз декабрь ойининг ўрталаридан тўпланамиз. Кимдир 15, яна кимдир 20-санасидан йиғилади. Биз эса 21-декабрдан тўпланишни ўйлаб турибмиз. Қишки йиғинимиз одатдагидек Чирчиқда ўтказилади.

- Лицензиянгизнинг олиб қўйилиши мураббий сифатида сизга руҳий томондан таъсир кўрсатмадими?
- Қозонни ковласангиз қораси чиқаверади. Бу нарса ўтиб кетди. Уни яна эслаб руҳий томондан таъсир қилдими ё йўқми, деган гапларни фойдаси йўқ.

- Демоқчиманки, футболимизда тутган ўрнингиз катта. Ҳурмат ва эътиборга эга бўлган мутахассиссиз. Шу нуқтаи назардан қараганда, лицензиянгиздан айрилишингиз барибир сизга таъсир қилгандир?
- Ҳамма ўзидан ўтганини ўзи билади. Айтяман-ку, қозонни ковласангиз унинг қораси чиқаверади. Яхшиси, ёпилган қозон ёпиғлигича қолаверсин, ука.

- Шундай денг... Тўғриси, ҳозир “Пахтакор” – “Металлург” ўйинидаги ҳолат ҳақида ҳам сўрамоқчи бўлиб тургандим...
- Ҳаммаси ўтиб кетди-ку. Яна ковламайлик. Ҳозир энг асосийси, миллий терма жамоа билан олимпия термамизга мухлислик қилайлик.

- Тушунарли. Клуб ҳақида сўрамоқчиман. Янги мавсумда таркибда катта ўзгаришларни кўрмаймизми?
- Шу масала устида ишлаяпмиз. Ҳозир олдиндан бир нима дея олмайман. Ким кучли бўлса ўшаларни жамоамизга жалб қиламиз. 



“Мен учун Бердиев энг яхши мураббий”

- Мавсум якунларига кўра энг яхши футболчи номига даъвогарлар муҳокама қилиняпти. Сизнингча, энг кучли ўйинчи ким бўлди?
- Ҳозирнинг ўзида бу саволингизга дарров жавоб бера олармикинман? Фойдаси кўп теккан футболчини ҳисобга оладиган бўлсак, Игорь Сергеевни айтаман. У “Пахтакор”га ҳам, терма жамоаларга ҳам фойда келтирди. Қийин вазиятларда жамоаларимизни қутқарди.

- Мураббийлардан кимни айтасиз?
- Рўзиқул Бердиев.

- Нима учун?
- Чунки у неча йилдан бери ишлаётган бўлса “Насаф” ҳамиша барқарорликни сақлаб келмоқда. Менга Рўзиқулнинг иш юритиш системаси жуда ёқади. У ёшларга ишонч билдиради ва қўрқмасдан майдонга туширади. Ўзбекистонда энг барқарор жамоа – бу “Насаф”. Айниқса, Рўзиқул Бердиев бош мураббий тепасига келганидан кейин шу мақомни сақлаб келяпти.  

- “Металлург”ни ҳам мана шундай ҳар томонлама барқарор клуб сифатида кўришни ҳали узоқ кутамизми?
- “Металлург”ми? Мана, ишлаб келяпмиз-ку. Бизда совринли ўринлар учун курашиш вазифаси  йўқ. Бекободлик мухлисларни хурсанд қилиш асосий мақсадимиз. Саккиз йилдан бери яхшими-ёмонми, уларни хурсанд қилишга ҳаракат қиляпмиз. Шу вақт давомида “Металлург” лигада қолиш ёки чемпионлик учун курашаётгани йўқ. Ўйлашимча, бизнинг жамоа ҳам барқарор.

- Тўғрисини айтишингизни истардим, яна медаллар ютишни соғиндингизми?
- Биламан, бу саволни биринчи марта бераётганингиз йўқ. Олдин ҳам айтгандим, ҳар бир мураббий ишлагандан кейин яхши натижага эришишни истайди. Худо хоҳласа, яна совринларга ҳам эга бўлиб қолармиз!



“Интервью беришни унчалик ёқтирмайман”

- Ҳар доим сизнинг билдирган фикрларингиз мухлислар учун қизиқ туюлади. Ҳозирги суҳбатимиз жараёнида мендан ўзингиз истаган яна қандайдир савол беришни хоҳлаяпсизми? Балки сиз кутган саволни бермагандирман…
- Сиз журналистлар барибир хоҳлаган саволингларни берасизлар. Қизиқ, мен қандай саволни хоҳлашим мумкин? Ўзбек футболи мамлакатимиз мустақилликка эришганимиздан кейин яхши ривожланди. Миллий ҳамда олимпия терма жамоаларимизнинг мақсадларига эришиши йўлида мухлислик қиламиз.  

- Одатда айрим журналистлар сиз билан гаплашишга бироз ҳайиқиб туришади...
- Баъзи журналистлар гапирмаган гапни ҳам ёзиб юборишади. Эртага эса ўша нотўғри талқин қилинган сўзлардан бошқа клубдагилар ранжиши мумкин. Ўзим эса интерьвюни ўқимайман. Сиз айтганларимни ёзяпсизми, демак, сиз билан гаплашаман. Айримлари шундай савол берадики, натижада бировнинг шанига тегадиган гап айтишга тўғри келиб қолади. Шу боис имкони қадар камроқ интервью беришга ҳаракат қиламан.   

- Бу йил ҳам яна келишилган ўйинлар ҳақида кўп баҳс-мунозаралар бўлди. Сизга шу масала бўйича мурожаат қилсам, қандай жавоб берасиз?
- Шундай ўйинлар ҳақида журналистлар тўхталиб вазиятни жиддий тус олдириб юборишмоқда. Келишилмаган учрашувларни олдиндан гаплашиб қўйишган, ҳаммаси ҳал бўлган, қабилида гапиришиб, ҳаммани шунга ишонтиришяпти. “Динамо” ва “Олмалиқ” ўйинини эсланг. Очиғи, ўйиндан олдин ҳамма “Олмалиқ”қа ҳеч нима керак эмас, ўйинни “Динамо”га бериб юборади дейишди. Охири нима бўлди? Тўйдан олдин роса ноғора чалишди. Ёки “Сўғдиёна” – “Бухоро” ўйинига эътибор қаратинг. Жамоалар учрашувдан аввал келишиб олишган дейишганди. Журналистлар бундай бўлмағур нарсалар ҳақида қанча кам гапиришса шунча яхши бўлади. Ҳадеб йўқ гапни гапиравериб, ёзавериб мураббий ва футболчиларнинг шаънига доғ туширишяпти. Ўйиндан олдин албатта футболчилар интернет ва газеталарни ўқишади. Келишилган ўйинлар ҳақида ёзилган мақолалар барибир уларга таъсир қилади. Беъмаза ҳакамлар қачондир пул олганман деб ўзича қолганларнинг ишини “очиб” ташламоқчи бўлишяпти. Буларнинг барчаси нотўғри нарса. Агар ўша ҳакам ростдан ҳам кимдандир пул олган бўлса-ю, аммо жамоа ҳақиқий жанговор ўйин кўрсатса ҳеч ким ҳеч қандай ёрдам бера олмайди. Фақат футбол ўйнаш керак холос.  

- Олдингиларига қараганда, ушбу йилда кўп асабийлашдингизми?
- Мавсум бошида “Келишилган ўйинларга қарши курашиш” комиссияси тузилганидан кейин биз мураббийлар барчамиз йиғилиб, бундай ўйинларга қаршимиз дея битта тўхтамга келганмиз. Барибир 5-6 та турдан кейин яна ёзишни бошлашди: у ўйинни сотяпти, буниси беряпти деб. Албатта, бундай хабарларни ўқигандан кейин ҳар бир мураббий ҳам асабийлашади. Чунки ким ҳам емаган сомсасига пул тўлашни истайди? Журналистлар аксинча ёрдам беришлари керак. Бундай қинғир ўйинлар ҳақида ҳадеб ёзаверишса ҳам ўзбек футболи шаънига тўғри келмайди. Чунки шу нарсани бошқа мамлакатдагилар ҳам ўқишяпти-да! Мана, бу йилги чемпионатимиз қизиқарли кечди. Охирги тургача чинакам кураш кечди. Шулар ҳақида ёзишса бўлмайдими? Спортда доим адолат бўлиши лозим. Шунинг учун журналистлар билан кўп мулоқотда бўлавермайман. Битта жамоа ютса мақтайди, агар ютқазишса уни танқид остига олиб нималардир дейишади. Ваҳоланки, футболда албатта ғалаба билан мағлубият ёнма-ён юради.

- Газеталарни унчалик ўқимаслигингизни биламан. Интернетдан фойдаланиб турасизми?
- Йўқ, интернет кўрмайман.

- Қизиқмайсизми?
- Нега энди? Қизиқишим бор. Ўқиганимда нотўғри ёзилган мақолаларни кўриб, янада кўпроқ асабийлашаман. Аслида мен газета ўқишни яхши кўраман, фақат унда ҳақиқат, тўғри гаплар ёзилса!

- Берган интервьюингиздан кейин уни ўқишни хоҳламайсизми?
- Йўқ. Нега сизга интервью беряпман? Буни олдин айтмагандим, аммо энди айтсам бўлади. Аввал сизни синаб кўрганман. Андижонда учрашиб суҳбатлашгандик. Ўша мақола газетада чоп этилганидан кейин бирга ишлайдиган мураббийлар менга “Рустам ака “Футбол Экспресс”да интервьюингиз чиқибди” деб хабар беришган. Ўшанда қизиқиб ўқиб кўрганман ва саволларга берган жавобларимни тўғри ёзгансиз, ўзингиздан ҳеч нима қўшмагансиз. Фақат ўзбек футболини мақтанглар. Спорт бу сиёсат. Спорт орқали Ўзбекистонни янада танишяпти, ҳурмат қилишяпти. Эртага насиб қилиб, жаҳон чемпионати ва Олимпиядага чиқсак, ўша ёмонлаётган журналистлар кейин мақташга тушиб қоладилар. Шунинг учун инсон доим бир хил даражада бўлиш лозим.   


ФИРДАВСХОН суҳбатлашди.

Рейтинг: -11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика