RU

Последние новости

02:06Биринчи лига. "Пахтакор-Фарм"дан 9:1, "ТерДУ"дан 8:1, пойтахт дербисида дуранг ва бошқа натижалар  0 02:05ЕЧЛ. "Буде Глимт" ва Кипр клуби лига босқичига йўлланмани қўлга киритди  0 01:56U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор" йирик ҳисобда ютқазди, Андижонда голлар шоуси ва бошқа натижалар  0 01:01Камолиддин Тожиев: "Пахтакор ўз олдига доим олий мақсадни қўяди. Кубок ва Суперлигада охиргача курашамиз"  3 00:29Тарих яратилди! "Қайрат" пенальтилар сериясида "Селтик"ни мағлубиятга учратиб ЕЧЛ лига босқичига йўл олди!  33 00:14Отабек Нарзуллаев: "Мақсадимиз кубок финали эди. Энди бор эътиборимиз Суперлигага қаратилади"  1 23:55"Ювентус" Влаховични Салемакерсга алмаштирмоқчи. "Милан" ушбу келишувга рози бўлиши мумкин  2 23:35МЮ Майнунинг келажаги бўйича қарорни яқин икки кун ичида қабул қилади  1 22:35Ўзбекистон Кубоги. 100 дақиқа давом этган учрашувда "Пахтакор" "Машъал"ни енгиб, ярим финалга йўл олди  47 22:07Лондон клуби Испания терма жамоаси ўйинчисини 50 млн евро эвазига харид қилишга яқин  1 21:23"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси Лукас Васкес янги клуби билан шартнома имзолади  0 20:30Хаби Алонсо: "Карвахаль Испания терма жамоасига қайтишни хоҳлайди"  1 20:10Футзал. БМБ – "Оил Стар" 5:1   1 19:55Футзал. БМБ "Оил Стар"ни 4 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди!  9 19:49Суперлиганинг 20-турида ҳакамлар жуда кўп хатога йўл қўйди  4

Рустам Мирсодиқов: "Футболда ғалаба қозониш учун гол уриш керак" Новости

Рустам Мирсодиқов: "Футболда ғалаба қозониш учун гол уриш керак"

“Металлург” – “Пахтакор” (1:2) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида мезбонлар устози Рустам Мирсодиқов қатнашди.
- Шаҳримизнинг 70 йиллиги нишонланиши арафасида турибмиз. Бугун шаҳар аҳолиси учун байрам совғаси тайёрлайсизлар деб умид қилгандик.
- “Пахтакор”дан фарқли равишда биз гол урмадик. Ура олмадик. Бизга юқори классдаги футболчи этишмаяпти. У ҳам бўлса ҳужумчи. “Пахтакор”даги футболчилар эса савия ҳиҳатдан устунлиги эвазига уриб кетди. “Динамо” билан ўйинни олайлик. Иккинчи бўлимда тўлиқ устунлик биз томонда бўлди. Афсуски ғалаба рақибларимизга насиб этяпти.

- Жамоа иккинчи бўлимда оқсаб қолгандек бўлди...
- Ҳа шундай. Балки соат 18:00да ўйинни бошлаганимизда яхшироқ ўйнаган бўлармидик. Биз ҳам истаймиз кечқурун ўйнашни. Аммо прожекторда муаммо бор.

- Мирабдуллаевнинг ҳолати қандай?
- Уни тезроқ сафга қайтишини истаймиз. Лекин ҳозирча тайёр эмас.

- Бугун Зафар Сафоевни майдонга тушурдингиз. Унинг ўйини мухлисларга маъқул келди.
- Султонов ҳам ёмон дарвозабон эмас. Аммо “Динамо” билан ўйинда битта зарбадан битта гол ўтказдик. Бугун 2та гол ўтказдик аммо унинг айби бор деб ўйламайман. Ёш деб захирада олиб ўтиравериш ҳам бўлмайди. Агар руҳан ўсишга эришса унга ишонишда давом этамиз.

- “Динамо” билан ўйиндан кейин руҳий тушкунлик борми?
- Йўқ. Шунчаки биз гол ура олмаяпмиз. Ҳар бир ўйинда 5тадан кам имконият бўлмаяпти. “Бунёдкор” билан ўйинда ҳам шундай бўлди. Улар эса уришяпти. Футболда ғалаба қозониш учун гол уриш керак.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика