RU

Последние новости

18:14"Локомотив"ни 11 нафар футболчи тарк этди  0 17:20Эрон клуби Сергеевга қизиқмоқда, жамоанинг қанча маош тўламоқчи эканлиги маълум  16 15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  12 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  5 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  3 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  1 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  8 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  2 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  10 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  3 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  25 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  6 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  4

Рустам Ашурматов: "Сурияга қарши учрашувда заиф нуқталаримизни билиб олдик" Новости

Рустам Ашурматов: "Сурияга қарши учрашувда заиф нуқталаримизни билиб олдик"

Қозоннинг "Рубин" клуби ҳимоячиси Рустам Ашурматов, Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотида сайтимизга интервью берди

- Ўзбекистон учун қийин кечган Сурияга қарши учрашув ҳақида қандай фикрдасиз?

- Сурияни ютишимиз керак эди. Гол ура олмаганимиз сабаб қийналдик. Ўйинга тўғри тайёргарлик кўрган эдик. Кечаги учрашувдан сабоқ чиқардик ва ўзимизнинг заиф нуқталаримизни билиб олдик.

- Кейинги рақибимиз Ҳиндистон ҳам Австралия қарши кечган учрашувда жуда зич ҳимояланди. Кеча Сурия ҳимоясини ёриб ўта олмадик, Ҳиндистонни енга оламизми?

- Сурияга қарши ўйин дарс бўлди. Энди хулоса чиқариб, зич ҳимояни ёриб ўтишга ҳаракат қиламиз.

- Кечаги ўйинга танланган тактик услуб ҳақида нима дея оласиз?

- Ушбу тактикани анча вақтдан бери қўллаб келамиз. Бу ҳимоявий услуб деган фикрларга қўшилмайман. Чунки ҳужум вақти бор йўғи 3 марказий ҳимоячи ортда қолади, қолган барча ўйинчилар эса ҳужумга ёрдам беришади.

- Кечаги учрашувдан сўнг машҳур статистика сайти сизга Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари орасидаги энг баланд баҳо берди. Кеча намойиш этган ўйинингиздан қониқдингизми?

- Мен қандай ўйнаганимдан қатъий назар жамоамиз ғалаба қозона олмади. Жамоа ёмон ўйнамади, аммо гол ура олмадик. Сурия терма жамоаси ҳам бизнинг дарвозамиз олдида деярли вазият яратмади

Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика