Рустам Ашурматов: "Йўл қўйилган хатоларимиз кўп ва буни тўғрилаш керак"
19 июн 2015 13:35
Новости
Рустам Ашурматов: "Йўл қўйилган хатоларимиз кўп ва буни тўғрилаш керак"
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Янги Зеландиядан қайтиб келди. Футболчиларимиз сайтимизга фикрларини билдириб ўтди.
"Жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳар бир футболчини орзусидир. Иштирокимиздан қониқдик ёки қониқмадик дея олмайман. Бу борада ҳали кўп ўйлаб кўриб сўнг бирон фикр айтиш мумкин. Иштирокимизни барча мухлисларимиз, Осиё ва жаҳон мухлислари ҳам кўрди. Қай даражада иштирок этганимизни улар баҳолаб беради. Гуруҳдан қийинчилик билан чиқдик ва Австpия билан ўйинда жамоавий ўйин эвазига ғалаба қозондик. Саккизталикдан кўра яхшироқ натижага эришсак бўлар эди"
"Майдонга ким яхши ўйин кўрсатди ёки аксинча бўлди буни мураббийлар ҳал этади. Ким майдонга тушса, мадҳиядан сўнг ватан учун ўйнайди. Бу вақтда икки боробар кучга куч қўшилади. Ҳали қиладиган ишларимиз кўп ва йўл қўйилган хатоларимизни тўғрилаш керак", - дейди Рустам Ашурматов.

championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Комментарии