RU

Последние новости

08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  0 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  4 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  0 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  2 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  10 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  5 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  47 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  6 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  11

Рустам Ашурматов Жанубий Корея клубида ўйнайди Новости

Рустам Ашурматов Жанубий Корея клубида ўйнайди

Ўзбекистонлик яна бир футболчи легионерга айланишга яқин турибди.

"Бунёдкор" клуби ҳимоячиси Рустам Ашурматов фаолиятини Жанубий Кореянинг "Гвангжу" клубида давом эттиради.  

Ашурматов 30 январь куни янги клуби ихтиёрига жўнаб кетган. Ҳамюртимиз айни пайтда ўзининг янги жамоаси билан Японияда йиғин ўтказмоқда. Расмий шартнома имзолаш маросими эса клуб Жанубий Кореяга қайтганидан сўнг бўлиб ўтади.

Маълумот учун, "Гвангжу" Жанубий Корея K-2 лигасида иштирок этади. Айни пайтда жамоани маҳаллий мураббий Парк Жин Суб бошқариб бормоқда. Ўтган мавсум ушбу клуб сафида бразилиялик Жиль, Фелипе Силва ва Робсон каби легионерлар ўйнашди. Бундан ташқари ўзбек футбол мухлисларига яхши таниш бўлган япониялик Сато Минори ҳам 2018 йилни "Гвангжу" сафида ўтказди. Жамоа ўз уй ўйинларини 40245 мухлисга мўлжалланган "Gwangju World Cup" стадионида ўтказади. Бу стадионда 2002 йилги мундиал баҳслари бўлиб ўтган.

Жанубий Корея К-2 лигасида янги мавсум 2 март куни старт олади.

Рейтинг: +48   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика