RU

Последние новости

16:48Мармуш "Астон Вилла"га ўтиши мумкин  0 16:21"Лидс" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  3 15:46"Лацио" — "Наполи". Таркиблар маълум  1 15:02Рамос фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин  1 14:37"Реал" Винисиус бўйича қарор қабул қилди  4 14:14"Реал" "Тоттенхэм” ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  0 13:50Алонсо "Реал"дан "Ливерпуль” юлдузини сотиб олишни сўради. "Қаймоқранглилар" 100 млн евродан ортиқ маблағ тайёрлаб қўйди  3 13:23"Кристал Пэлас" ўз форвардини "Манчестер Юнайтед"га сотишдан бош тортмоқда  0 12:58"Ливерпуль” "Реал" юлдузини нишонга олди. "Қизиллар" биринчи таклифни беришди  2 12:33"Милан" Влаховични ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Ювентус" форварди "Барселона"га кетадиган бўлса, "россонерилар" Левандовскига ҳаракат қилиб кўради  0 12:04Бу йил Суперлига "ёнади", декабрда ҳам ўйинлар бўлади  7 12:00Бугунги ўйинлар: "Ман Сити" — "Челси", "Реал" — "Бетис" ва бошқалар  3 11:22"Барселона" Бастонининг трансфери бўйича қарор қабул қилди  6 10:43Пеп Гвардиоланинг "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:15Драган Черан: “Андижонлик мухлислар нафақат Ўзбекистонда, балки жаҳон даражасидаги бренд”  12

Рустам Акрамов: «Динамо» «Пахтакор»га жиддий қаршилик кўрсатса керак» Новости

Рустам Акрамов: «Динамо» «Пахтакор»га жиддий қаршилик кўрсатса керак»

Мамлакатимизнинг энг тажрибали мураббийларидан бири, футбол профессори Рустам Акрамов «Эрудит Спорт» газетасида 6-тур олди ўйинлар шарҳини шарҳлаб ўтаркан, шанба куни Самарқандда бўлиб ўтадиган «Динамо» - «Пахтакор» учрашувига тўхталаб ўтди.
Таниқли мутахассиснинг айтишича, минглаб мухлислар қаршисида ўтадиган - кучли бешликдан ўрин олиб турган «Динамо» ва пешқадам «Пахтакор» ўртасидаги учрашув анча шиддатли ва қизиқарли ўтади.

«Самарқанддаги ўйин шиддатли ва анча қизиқарли ўтса керак. Чунки «Динамо» ҳам, «Пахтакор» ҳам ҳозирда мухлислар ишончини қозонмоқда. Ўйин минглаб самарқандлик мухлислар қаршисида ўтсада, фикримча, ушбу жуфтликда «Пахтакор»нинг имконияти юқорироқ. «Динамо» жамоасини ҳурмат қиламан. Самарқандда яхши мураббий ишлаяпти. Аммо «Динамо» билан «Пахтакор»ни солиштирганда, тошкентликлар рақибига нисбатан кучлироқ, менимча. Боз устига, улар мавсумни жуда яхши бошлашди ва кетма-кет ғалабалар туфайли юқори даражада руҳланишган. Шу билан бирга ўз ўйинларини борган сари такомиллаштириб боришяпти. Шу нуқтаи назардан қараганда, мезбонлар жиддий қаршилик кўрсатишсада, «Динамо» учун пешқадам «Пахтакор»ни тўхтатиб қолиш қийин бўлади. Қолаверса, шу куни «Динамо»нинг ижарадаги футболчилари тўп суриши савол остида турибди. Бироқ бу Самарқанд жамоаси майдонга шунчаки тушади дегани эмас. Улар бор куч ва имкониятларини ишга солсалар керак» - дейди Рустам Акрамов газетанинг тур превьюсида.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика