Руслан Чагаев билан интервью
16 ноя 2016 17:00
Новости
Руслан Чагаев билан интервью
Бу боксчимиз яқинда ўз фаолиятига якун ясади. Мухлисларимиз ҳам уни соғинганлиги сир эмас. Шуларни инобатга олган ҳолда Руслан билан боғланиб, суҳбат қуришга муваффақ бўлдик. Қуйида ушбу суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз.
– Руслан, сизга қуёшли юртимиздан алангали саломлар. Шубҳасиз, сиз ҳам Ўзбекистонни соғинган бўлсангиз керак?
– Аввало, барча юртдошларимга ассалому алайкум. Менинг Ватаним – менинг Ўзбекистоним. Албатта жуда-жуда соғиндим.
– Кутилмаганда
фаолиятингизни тугатасиз, деб ўйламаган эдик. Наҳотки кўзингиз жиддий шикастланган
бўлса?
– Вақт ўз ҳукмини ўтказади. Боксда узоқ қолиб кетдим. Етар шунча рингга кўтарилганим. Охирги Олимпиадада чемпион бўлган боксчи йигитларимизнинг жангларини кўриб туриб, ўйлаб қолдим. Бу йигитлар фаолиятимни бошлаган вақтларимда туғилган эдилар. Сиз нима, деб ўйлайсиз? Боксни тарк этиш вақтим келмадимикан?! Ҳамма ишни ўз вақти-соати бор. Навбат ёшларга!
– Андижонга
келишингиз ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Бу қанчалик ҳақиқатга яқин?
– Албатта, тез орада бораман. Ҳамма ишларимни йўлга қўйиб бўлиб, қадрдон Ўзбекистонимга қайтаман.
– Германиядан
Россияга кўчиб ўтиш режаси қандай пайдо бўлди?
Қизиқарли интервьюнинг тўлиқ вариантини OLAMSPORT.COM сайти орқали ўқишингиз мумкин.
Комментарии