RU

Последние новости

16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  2 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  4 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  4 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  18 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  9 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  4

Руслан Аҳмедов: "Футболчиларнинг 40%ни алмаштиришга тўғри келади" Новости

Руслан Аҳмедов: "Футболчиларнинг 40%ни алмаштиришга тўғри келади"

"Динамо"га қарши баҳсдан (0:1) сўнг "Хоразм" клуби бош мураббийи Руслан Аҳмедов матбуот анжуманида иштирок этди.

Руслан Аҳмедов: "Кўрдингиз, қўшиб берилган дақиқаларда гол ўтказиш аламли. Йигитларга раҳмат айтаман, чунки улар бугун борини беришди. Вазиятдан келиб чиқиб, тактик, жисмоний ва руҳий жиҳатдан ўйинга юқори савияда тайёргарлик кўрамн. Жарима майдончамиз олдида фол қайд этмаслигини айтгандим, бироқ... Мен футболчини айбламоқчи эмасман, бу шунчаки футболчиларнинг савияси. Раҳбарият истеъфо талаб қилса, бунга тайёрман. Балки мураббийни алмаштириш керакдир.

Иккинчи даврагача имкон беришса, футболчиларнинг 40%ни алмаштиришга тўғри келади. Ё уёғлик ё буёғлик бўлиш керак. Ҳаммани олдида узр сўрайман. Охирги ўзгаришни айбим деб ҳисоблайман, буни қилмасам ҳам бўларди, аммо йигитларга имконият бериш керак деб ўйлагандим. Афсус, шу ўзгариш туфайли ачинарли мағлубиятга учрадик.

Имкониятлар иккала жамоада ҳам тенг бўлди деб ўйлайман. Камида дурангга ҳақли эдик. "Хоразм"да селекция бўйича хато бўлган. Моддий техник базамиз яхши бўлмагани туфайли кучли футболчилар бизга ўтмаяпти. "Кўчада қолганлар"ни теришга мажбур бўляпмиз. Агар раҳбарият мендан истеъфо сўраса, бунга тайёрман. Бироқ менга ишонишса, боримни бераман. Чунки ўзим Хоразмда катта бўлганман.

- Натижани ҳисобга олмасак, ўйин учун тайёрлаган тактикангиз ўзини оқладими?

- Ҳа, оқлади. Чунки "Динамо" сафида Суперлига ўйинчилари бор. Биз иккинчи рақам бўлиб ўйнадик ва қарши ҳужумларга таяниб ҳаракат қилдик.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика