RU

Последние новости

22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  1 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  1 21:47Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0 (матнли трансляция)  297 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  0 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  5 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2

Руслан Аҳмедов: "Биз рақибнинг ҳимоявий услуб қўллашига тайёр эмасдик" Новости

Руслан Аҳмедов: "Биз рақибнинг ҳимоявий услуб қўллашига тайёр эмасдик"

Про-лиганинг 23-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Хоразм" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Руслан Аҳмедов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- "Бухоро" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Биз рақиб бир киши кам бўлиб қолганда ташкил этган ҳужумларимизда тажриба ва совуққонлик етишмади. Кўпинча ҳимоявий услубда ўйнаганимиз учун ҳужумкор ўйин ташкил этишимиз лозим эди. Аммо, бугунги ўйинга тайёргарлигимиз ҳимоявий услубга қаратилган эди. Биринчи бўлимда гол ўтказмасак, ғалаба ёки камида дуранг натижага эришишимиз мумкинлигини йигитларга айтгандим. Футболда шунақа, демак мезбонлар бугун ғалабага лойиқ эди.

- Пенальти ҳақидаги фикрингиз?

- Такрорий вазиятни кўрдим, бу шубҳасиз пенальти. Эътироз йўқ, тўп қўлга тегди.

- Қизил карточкага муносабатингиз?

- Қизил ҳам бор эди. Футболчи орқадан оёғини тиқиб қўполлик ишлатди.

- "Хоразм" учинчи ўрин учун курашдан чиқиб бўлдими?

- Билмадим, йил бошида бизда бунақа режа йўқ эди. Охиригача курашамиз. Юқори бешликда рақиблар сафида биздан кўра тажрибалироқ футболчилар кўп. Албатта 3-ўрин курашни давом эттирамиз.

- Марчианога бугун фаоллик етишмадими?

- Унга бугун имконият яхши яратиб берилмади. "Бухоро" яхши ҳимояланди. Биз ўйин давомида босқичма-босқич ҳужумни кучайтириб боришимиз керак эди. Қизил карточка ва биз ҳужумкор ўйнашимизни кутмагандик. Юқори бешликда кураш авжига чиқди. Ҳар бир жамоани ўз услуби бор. Футболчиларни ушлаб қолишга ҳаракат қиламиз.

- Янги стадион холати қандай?

- Яхши, лекин жуда юқори эмас. "Бухоро", "Машъал" ва бошқа жамоаларни майдони бизникидан яхшироқ.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика