RU

Последние новости

20:04Ўзбекистон кубоги. "Қизилқум" – "Андижон" (онлайн ҳисоб)  1 20:01Ибрагимович "Милан"даги вазифаси ҳақида маълумот берди  1 19:50Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  15 19:39Фонсека "Милан"нинг кейинги мавсумдаги мақсадини айтди  0 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Қизилқум" – "Андижон". Таркиблар маълум  2 18:50"МЮда ўйнаш осон эмас" — Андре Онана  2 18:31Расман: "Динамо" бразилиялик вингер трансферини эълон қилди  3 18:05Ди Мария фаолиятини қаерда давом эттириши маълум  1 17:38Кроос Медиалигани ишга туширди, иштирокчилар орасида ўнлаб футбол юлдузлари бор  0 17:11"Ал Насср" ҳимоячиси Европага қайтиш учун маоши сезиларли даражада камайишига ҳам рози  2 16:46"Менинг уйим – фақатгина "Манчестер Юнайтед"  8 16:17"Моуринью миянгизга қандай кириб боришни билади"  1 15:49Винисиус: "Биз Мбаппени эҳтиёт қилишимиз ва ёрдам беришимиз керак"  5 15:16"Пахтакор" стадиони ёпилди, клуб қачон уни таъмирдан чиқаради?  18 14:49Азиз Асимов йўқ пенальтини қўйган. 14-турдаги баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  12

Руфат Акрамхўжаев: “Кубокда имкон қадар узоқроққа бормоқчимиз” Новости

Руфат Акрамхўжаев: “Кубокда имкон қадар узоқроққа бормоқчимиз”

Биринчи лиганинг доимий иштирокчиси бўлган “НБУ-Осиё” жамоаси 19 март куни Ўзбекистон Кубогининг 1/16 босқичидан ўрин олган “Қўқон-1912”га қарши учрашувини ўтказади.

Ўз уйида бўладиган мазкур баҳсга “банкирлар” астойдил тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда жамоа бош мураббийи сайтимизга берган интервьюсида айтиб ўтди. 

- Руфат ака, бошқарувингиздаги “НБУ-Осиё” ушбу ҳафтада олий лига вакили “Қўқон-1912” билан ўйнайди. Бўлажак баҳс олдидан нима дейсиз?

- Албатта, мавсумнинг илк расмий ўйинига бўлган тайёргарлик авжида. “Қўқон-1912” олий лига клуби саналади. Назорат ўйини билан расмий учрашувни фарқи бўлади. Менимча чемпионат старти олдидан қўқонликларга қарши ўйин жамоамиз учун ҳар томонлама фойдали бўлишига ишонаман.  

- Ўйинга бўлган тайёргарлик қанда  й? Рақибни ўрганиш жараёни бўлаётгандир?

- Ҳа, “Қўқон-1912”нинг яқинда “Пахтакор” билан ўтказган учрашувини кузатиб бордик. “Обод”га қарши кечган ўйинини ҳам видео тасма орқали кўрдик. Шундан сўнг ўзимизга яраша хулоса чиқариб олдик. Тайёргарлик ҳам шунга монанд бўлмоқда. Қолганини ўйин кўрсатиб беради.  

- Умуман олганда янги мавсумга жамоангизнинг тайёргарлигидан кўнглингиз тўляптими?

- Тайёргарлик режа асосида кетмоқда. Футболчиларнинг жисмоний холатини яхшилашга кўпроқ урғу бердик. Қолаверса назорат учрашувлари орқали йигитларнинг имкониятини кўздан кечириб олдик. 

- Таркибдан қониқиш хосил қилдингизми? 

- Менимча ҳеч қандай мураббий таркибдан тўлиқ қониқмаса керак. Бўлиб ҳам биринчи лига клубларида мураббийлар ўзлари истаганидек таркиб шакллантира олиши қийин. Тенг кучли иккита таркибга эга бўлсангиз шунда қониқиш мумкин. 

- Таркибда юз беган ўзгаришлар борасида ҳам айтиб ўтсангиз?

- Олим Навкаров яқинда “Оқ-тепа”га кўчиб ўтди. Даврон Валижонов, Сарвар Сафаров  сингари футболчилар ҳам жамоамиз билан хайрлашди. Тажрибали Леонид Кошелевни эса билсангиз керак, футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилди.  

- Миршоҳид Олимов билан Аббос Пўлатов кетмадими?

- Йўқ, йигитлар яна сафимизга қайтиб келди. Ўйлайманки Пўлатов ва Олимов ҳали олий лигада ўйнашга улгуради. 


Исломбек Рустамбеков.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика