Руди Гарсиянинг дисквалификацияси тўхтатилди
20 дек 2014 14:16
Новости
Руди Гарсиянинг дисквалификацияси тўхтатилди
"Рома" бош мураббийи Руди Гарсиянинг икки ўйинлик дисквалификацияси бекор қилинди ва у "Милан"га қарши Италия чемпионати ўйинида ўз жамоасини бошқариши мумкин.
Франциялик мураббий "Женоа" билан ўйиндан (1:0) сўнг стюардга қўполлик қилишда айбланган эди.
Жума куни Генуя клуби расмий сайтида стюард ўз кўрсатмасини қайтариб олганлиги ҳақида хабар пайдо бўлди. Шу сабабли тартиб-интизом қўмитаси Гарсиянинг дисквалификациясини бекор қилди.
Мураббий билан бирга бу тўқнашувда иштирок этган "Рома" ҳимоячиси Хосе Холебаснинг жазоси ҳам бекор қилинди.
Комментарии