Руди Фёллер: "Хюпия билан шартномани узайтирмоқчимиз"
10 фев 2014 17:11
Новости
Руди Фёллер: "Хюпия билан шартномани узайтирмоқчимиз"
"Байер" спорт-директори Руди Фёллер жамоа бош мураббийи Сами Хюпия билан шартнома узайтирилиши мумкин экани ҳақида айтиб ўтди.
"Сами жамоамиз учун жуда муҳим шахсга айланиб улгурди. У бошқа мураббийларга ўхшамайди. Самининг иш услуби тамомила ўзгача. Қолаверса, Хюпия ишга катта масъулият билан ёндашади. Бу футболда жуда муҳим жиҳат саналади. Биз унинг "Байер"да эканидан хурсандмиз. Ўйлашимча, у ҳам биз билан эканидан мамнун. Раҳбарият ҳозирда унинг шартномасини узайтириш ҳақида ўйламоқда", - деди Руди Фёллер.
Эслатиб ўтамиз, финландиялик мураббий 2012 йилдан буён "Бейер"да фаолият юритиб келмоқда. Унинг амалдаги шартномаси эса 2015 йилда ўз ниҳоясига етади. Аммо унинг қўл остида "доришунослар" яхши натижалар қайд этишмоқда. Жамоа бундеслигада иккинчи ўринда бормоқда. ЧЛда эса нимчорак финалга етиб келган. Шуни инобатга олган "Байер" раҳбарияти мураббий билан тузилган шартномани якунига етиб улгурмасдан узайтиришни режалаштирмоқда.

Комментарии