RU

Последние новости

15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  8 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  4 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  0 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  14 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  5 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  2

"Рубин" футбол клуби Биринчи лигадан четлатилди Новости

"Рубин" футбол клуби Биринчи лигадан четлатилди

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Ижроия қўмитасининг 2021 йил 6 июль кунидаги 03-сонли йиғилиш баёнига асосан "Рубин ПФК" футбол клуби Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси қатнашчилари сафидан чиқарилди.

«Рубин» футбол клуби ЎзПФЛ томонидан белгиланган талабларни ўз вақтида бажармагани, шунингдек, «2021 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти»нинг 7.1-банди талабларини белгиланган тартибда амалга оширмагани учун ЎзПФЛ қатнашчилари сафидан чиқарилди. 

«Рубин» футбол клуби 2019 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мусобақаларида иштирок этиш учун қатнашчилар сафига шартли равишда қабул қилинган эди. Бироқ ҳозирга қадар футбол клуби қатор мажбуриятларни бажаришда қийинчиликка дуч келди. Жамоа ўзининг уй учрашувларини ўтказадиган муқим стадионга эга эмаслиги сабаб, ўтган икки мавсум давомида стадионларни узлуксиз ўзгартириб келди. ЎзПФЛ бу масалада футбол клубини истисно тариқасида қўллаб-қувватлаб келган бўлсада, клуб бир неча огоҳлантиришларга қарамай ўша стадионларда футбол учрашувларини ташкил этиш масалаларида қатор камчиликларга йўл қўйди. 

Клубнинг молиявий имконияти инобатга олиниб, ЎзПФЛ 2021 йилнинг 3 апрель куни клуб раҳбарияти иштирокида мажбуриятнома имзолади. Шунинг асосида 2021 йил 5 июнь куни Биринчи лига мусобақасининг 9-тури доирасидаги «Жиззах-барс» — «Рубин» футбол клублари ўртасидаги учрашув ҳамда 12 июнь куни ўтказилиши режалаштирилган Биринчи лига мусобақасининг 10-тури доирасидаги  «Рубин» — «Локомотив-БФК» футбол клублари ўртасидаги учрашувларда «Рубин»га техник мағлубият ёзилди.

«Рубин» клуби аниқ молиялаштириш манбасига эга эмаслиги ҳамда ярим профессионал футбол клублари учун қўйилаётган талаблар мазкур футбол клуби учун оғирлик қилаётган келиб чиқиб, унга ҳудудий ассоциациялар томонидан ўтказиб келинадиган қуйи лига мусобақаларида иштирок этиши тавсия этилади.  

«Рубин ПФК» футбол клубини қатнашчилар сафидан чиқарилгани муносабати билан мазкур футбол клуб ва футболчилар ўртасида тузилган меҳнат шартномалари муддатидан олдин бекор қилинган ҳолатда уларнинг бошқа футбол клублари билан имзолаган меҳнат шартномаларини Ўзбекистон Профессионал футбол лигасидан рўйхатдан ўтказилишига рухсат берилади.

Рейтинг: -7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика