RU

Последние новости

19:00"Челси", "Ман Сити" ва "Тоттенхэм" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  3 18:42"Бавария" ва "Байер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 18:12"Коняспор" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  13 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  1 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  2 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 16:20"Астон Вилла" — "Арсенал". Таркиблар маълум  6 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  4 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  30 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  17

Рубен Санчес: "Ўйинда яратган вазиятларимиздан фойдалана олганимиз сабаб бугун ғолиб бўлдик" Новости

Рубен Санчес: "Ўйинда яратган вазиятларимиздан фойдалана олганимиз сабаб бугун ғолиб бўлдик"

Coca Cola Суперлигасининг 5-турининг марказий баҳси – ОКМК ва "Навбаҳор" жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг олмалиқликларнинг ғалаба голи муаллифи Рубен Санчес билан суҳбатлашдик.

- Ўйин ҳақида фикрларингиз?

- Бугунги баҳс биз учун жуда ҳам муҳим эди. Биз кучли рақибга қарши ўйнадик, лекин биз бугун улардан яхшироқ ҳаракатландик ва шу сабаб ўзимиз кўзлаган натижага эриша олдик.

- Ўтган учрашувда очко йўқотган эдингизлар, бугунги учрашувга қандай тайёргарлик кўрилди ва муррабий томондан сизга алоҳида вазифа юклатилганмиди?

- Ҳа, бугунги ўйин қийин бўлишини билгандик ва шунга яраша тайёргарлик кўрган эдик. Ўйинда ҳавфли вазиятлар ярата олдик ва улардан фойдалангамиз сабабли бугун ғолиб бўлдик. Менга юклатилган вазифа кўпроқ гол уриш ва жамоамга фойда келтириш эди. 

- Бугун жорий мавсумдаги биринчи голингизни урдингиз ва голингиз жамоага уч очкони тақдим этди. Ушбу мавсумда қанча гол уришни ўз олдингизга мақсад қилиб қўйгансиз?

- Менда аниқ мақсад йўқ, менинг мақсадим жамоам мусобақа жадвалида энг юқори ўринларда бўлиши. Ҳар бир учрашувдан сўнг жамоам кўпроқ очко тўпласа менга ҳам жамоамга ҳам фойдали бўлади. Голларнинг сони бўйича аниқ мақсад йўқ, муҳими жамоамга кўпроқ фойдам тегиши керак.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика