Шаҳбоз Беғамов: "РПЛда ўзбек футболчилари кўпайиш арафасида"
09 июн 2022 15:50
Новости
Ҳожимат Эркинов катта эҳтимол билан ёзда Россияга кўчиб ўтади.
Аввалроқ рус матбуотида Эркиновга «Спартак» Москва ва «Краснодар» қизиқаётганлиги ҳақида хабарлар чиққанди. Лекин бу хабарлар аслида нотўғри бўлиб, шунчаки агентлар ўйинига, балки мижозининг трансфер сўммасини кўтаришга қаратилган юриш эди.
Энди ҳақиқатга ўтамиз. Ҳожимат Эркиновнинг хизматларига Россиядан жиддий қизиқиш борлиги ҳақиқат. Унга қизиқаётган ва «Пахтакор»га расмий таклиф тайёрлаган клуб бу Москванинг «Торпедо» жамоаси.
«Торпедо» ўтган мавсумда РПЛда ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди ва янги мавсумда премьер лигада ўйнайди. Ҳожимат Эркиновнинг Осиё чемпионатидаги ўйинларини кузатаётган жамоа деярли якуний қарорга келди ва масала футболчининг трансферини келишишга қолди.
Бу ҳаммаси эмас. Тез орада РПЛда яна бир бошқа ўзбек футболчиси пайдо бўлиш арафасида. Бу ҳақда сал кейинроқ", - деб ёзади Шаҳбоз Беғамов телегамдаги ўз каналида.
Похожие новости
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии