RU

Последние новости

15:32Жорж Микаутадзе фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин  0 15:01"Манчестер Сити" Холандга янги шартнома таклиф қилмоқчи  0 14:40Тимур Кападзе: "Ўйин томонлама "Насаф"ни эътироф этаман, мавсум ўртача ўтмоқда"  11 14:27ПРО-Лига. "Бухоро" - "Арал": Асосий таркиблар маълум!  0 14:15Эшитдик-да! Усмон Тошев ЎФАни тарк этди  12 14:05Хакими ПСЖ билан шартномасини узайтирди  0 13:47Арихиро Сентоку: "ОКМК билан мавсум якунида тарих яратамиз"   0 13:20ОКМК Тошкентда "Пахтакор"ни мағлуб этган учрашувдан галерея  1 13:03Сардор Рашидов учун мавсум тугади   5 12:45ЎзФҲМ нимани яширмоқда? Асимов, Норсафаров ва бошқа ҳакамлар қаерда?  4 12:08"Милан" Меньян ва Эрнандес билан шартномаларни узайтириш устида ишламоқда  0 11:40FIFA.COM: "Аббос Файзуллаев кичик бўйли эканига қарамай, ажойиб техник хусусиятларга эга"  15 11:28"Реал" Дэвис трансферига шубҳа қилмаяпти  1 10:42Гвардиола нима учун «Манчестер Сити»да қолишга қарор қилганини тушунтириб берди  12 10:06Ламин Ямаль ва «Барселона» ўртасидаги янги келишув шартлари маълум  2

Рўзиқул Бердиевнинг "Насаф" бошқарувига келганидан бери ҳаётимизда нималар ўзгарди? Новости

Рўзиқул Бердиевнинг "Насаф" бошқарувига келганидан бери ҳаётимизда нималар ўзгарди?

Ўтмишга назар солиб, кайфиятни бироз кўтариб оламиз.

Куни кеча "Насаф" ўз тарихидаги илк чемпионлигини қўлга киритди. Совриннинг қўлга киритилишида жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиевнинг ҳиссаси беқиёс саналади. Рўзиқул Бердиев жамоадаги 12 йиллик фаолияти давомида 5 бор бронза, 3 бор кумуш медалларини, 4 маротаба мамлакат кубоги ва 2 карра Суперкубокни қўлга киритди. Мутахассис нафақат мураббий, балки футболдаги фаолиятидаги биринчи чемпионлигини нишонлади. Бунинг учун унга 12 йил керак бўлди. Келинг, шу муносабат билан қаршиликлар устози ўз лавозимига киришгандан буён кундалик ҳаётимизда қандай ўзгаришлар содир бўлганлигини ёдга оламиз.

Автомобиль саноати 

2012 йилнинг 20 март куни Тошкентда GM Uzbekistan корхонаси томонидан Chevrolet Malibu автомобилининг тақдимоти бўлиб ўтди. 5 сентябрь куни эса Chevrolet Cobalt тақдимоти намойиш этилди.

2024 йилга келиб, Malibu ва Cobalt'нинг янги авлоди ишлаб чиқарилмоқда. Яқинда Cobalt автомобилининг янги модификацияси — Cobalt Midnight тақдимоти бўлиб ўтди. Ёритиш тизими ва ғилдирак дисклари қорамтир тусда бўлиши ҳисобида машина нархи 7,3 млн сўмга оширилди.

Мобил қурилмалар

2012 йил Ўзбекистон мобил телефон бозорида ҳозирги кундагидек кенг танлов бўлмаган бўлса-да, баъзи брендлар аҳоли орасида жуда оммалашган эди. Жумладан, Nokia брендлари аҳолининг катта қисмида мавжуд эди. 

Ўша йили Samsung Galaxy S3, Apple эса iPhone 5 қурилмаларини тақдим қилди. 

2024 йилга келиб Nokia "ҳаётдан кўз юмди", уни фақат ўтмиш хотиралари билан ёдга оладиган бўлдик. Samsung ва Apple эса шиддатли курашни давом эттирмоқда. Жорий йил Galaxy S24 ва iPhone 16 сотувга чиқарилди.

Ижтимоий тармоқлар

2012 йил Одноклассники кўпчилик орасида машҳур эди. Мазкур платформа кўпчиликнинг ёдидан кўтарилмаган бўлса керак. Шунингдек, Facebook ҳам баъзи чекловларга қарамай, аста-секин оммалашишни бошлаётганди.

2024 йилга келиб, сон-саноқсиз ижтимоий платформалар оммалашди, ҳатто кўпчиликнинг юқори даромад манбаига айланди. YouTube, TikTok, Twitter, Telegram, Instagram, kilogram... ва бошқалар.

Маросимлар

2012 йил (ундан ўн, юз йил аввал ҳам) данғиллама тўйлар ўтказиш, тўйдан аввал ва кейин турфа маросимлар ўтказиш анъанага айланганди.

Узр, фақат ўзгаришлар ҳақида ёзмоқчи эдим, ёдимдан кўтарилибди.

Купюра

2012 йил Ўзбекистонда энг йирик миллий банкнота 1000 сўм бўлган. Бир йилдан сўнг эса 5000 сўмлик пул муомалага чиқарилган.

2024 йилга келиб, 1000 сўмга бир дона қурут бериши ҳам амримаҳол. Энг йирик миллий купюра эса 200 минг сўм ҳисобланади.

Энг йирик футбол турнири

2012 йил Польша ва Украина яшил майдонларида Европа чемпионатининг финал босқичи ўтказилди. Европа чемпионати ўша йилда ўтказилган энг йирик футбол турнири эди. Даража ва мухлислар қамрови жиҳатдан Олимпия ўйинларидан ҳам юқорида эди. Мусобақада Испаниянинг "Олтин авлод"и шоҳсупага кўтарилганди.

Тақдирни қарангки, Испаниянинг кейинги чемпионлиги 2024 йилга тўғри келди. Шунингдек, "қизил фурия" Олимпия ўйинларида ҳам ғолиб чиқди.

"Насаф" 

2012 йил бошида жамоани ўз қўл остига олганидан сўнг, "Насаф" ички чемпионатда пешқадамлар қаторида бораётганди ва олий лигада бирорта мағлубиятга учрамаганди. Лекин "аждарлар" ўзлари учун ОЧЛдаги дебют мавсумни ўтказишгани сабаб, ОЧЛда кўнгилдагидек иштирок эта олишмади. Гуруҳдаги кимсан "Ал Жазира", "Ар Райян" ва "Истиқлол" сингари осиёнинг кучли грандлари билан куч синашган қаршиликлар олтита ўйинда бир очко тўплашди. Айнан шу натижани рўкач қилган раҳбарият Рўзиқул Бердиевни истефога чиқарди ва унинг ўрнига ўша пайтда "Насаф" менежери сифатида ишлаб келган Усмон Тошевни жамоа бошқарувига тайинлади. Усмон Тошев эса Рўзиқул Бердиев асосий жамоадан бутунлай кетқазди. Натижада Бердиев "Насаф" ёшлар жамоасидан қўним топди. 

Ўша пайтда "Насаф" ёшлари жамоасида ўйин борасида бир қатор муаммолар мавжуд эди. Бердиев келгач тезда ўринбосарлар жамоаси ўйинида мано ва мазмун, кескинлик ва футболчиларга футбол ўйнашга чанқоқ ортди. Рўзиқул Бердиев бу вазиятда ҳам қўл силтамади ва "Насаф" ёшлари жамоасига жиддий этибор қаратган ҳолда клуб келажаги ҳақида қайғурди. Бу орада эса Усмон Тошев бошқарувида "Насаф" нафақат тажавузкор футболдан айрилди ва балки ўз тарихида ҳозирга қадар чемпионлик учун энг яхши имкониятга эга бўлган мавсумни тўлиқлигича бузиб қўйди. Рўзиқул Бердиев истефога чиқарилишига қадар жамоа турнир жадвалида пешқадам бўлиб турган бўлса, мавсум якунланишига икки тур қолганида "аждарлар" ўз майдонларида "Локомотив"га имкониятни бой беришди ва якунда совринли ўринлар учун имкониятни буткул йўқотишди. Шундан сўнг тезда Усмон Тошевга чиқиш эшиклари кўрсатилди ва жамоага яна Рўзиқул Бердиев бош мураббий этиб тайинланди.

2024 йил "Насаф" Ўзбекистон Суперлигасида Рўзиқул Бердиев билан биргаликда муддатидан аввал ўз тарихидаги илк чемпионлигини қўлга киритди.

Айтганча, ўзимда нима ўзгаришлар бўлганини ҳам қисқача айтиб ўтсам. 2012 йил ярим соатда товуқнинг катагидек тўзғиб кетадиган сочимни ёнга тараб, эгнимдаги яп-янги оппоқ кийимни қуёш ўз ишини якунлаб, уйқуга кетгунга қадар чим тугул, ажриқ ўсмайдиган стадионда қора рангли либосга айлантириб қайтардим.

2024 йил эса мана шу хотираларни ёзиб ўтирибман.

Сизда-чи, шу давр ичида сизда қандай ўзгаришлар юз берди?


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +9   

Комментарии

+2   
02 ноя 16:00:20
Имамкул Умаров
Рузикул ака -хакикий мураббий Сизни ва командангизни чемпионлик билан табриклаймиз Сизга соглик садоматлик узок умр оилавий бахт тилаймиз Терма жамоада хам узингизни синаб курасиз деган умидамиз Олдиндан рахмат!
+1   
02 ноя 21:02:59
Ko'k bo'rilar
Кутокни ебсанлар. Хеч кимга судялар ёрдам беролмайди. Насаф чемпион булди, булгани.
   
04 ноя 00:15:58
Google User
Nasaf uchun 2018-2021 yillar juda og'ir kelgan edi. Moliyaviy ko'makni toxtatib Nasafni ataylab bankrot qilishmoqchi bo'lganlar. Allohdan yordam kelib o'shalarni o'zlari futboldan chiqarib yuborildi, Nasaf 2021 yili OFK kubogi finaligacha borganidan so'ng, keyin Nasafni tinch qo'ydilar
   
04 ноя 00:07:41
Google User
Ro'ziqul Berdiev juda sabrli inson ekan. Chempion bo'lishni naq 12 yil kutibdi, 12 yil bekor turgani yo'q, 15 ta sovrin ham yutibdi. Nasaf bu yil oltin medalga arziydigan darajada o'ynadi
   
03 ноя 08:19:17
AzamatNasaf
Ответ на комментарий пользователя Abdurahmon Irgashev
ТАН ОЛИШ КЕРАК ОХИРГИ 6ТА ТУРДА НАСАФГА СУДЯЛАР ЁРДАМ БЕРДИ
Неча йил судьялар пахтакорга бериб келишдику, салгина оркага хам карагин
   
02 ноя 17:00:41
Тож
Ответ на комментарий пользователя Abdurahmon Irgashev
ТАН ОЛИШ КЕРАК ОХИРГИ 6ТА ТУРДА НАСАФГА СУДЯЛАР ЁРДАМ БЕРДИ
Судьялар эмас, рақиблар ютқазавериб имкониятни яхшилаб беришди. Насафга судьяларнинг ёрдами керак эмасди.
   
02 ноя 15:20:04
Шухрат Эргашев
Насаф бу чемпионликгача аксарият чемпионликга якин мавсумларида мухислар куз унгида хакамлар ёки бошка сабаблар билан "ЧОПИЛАРДИ", лекин НАСАФ ЯНА ЯНА олдинга бораверди, хеч булмаса кубок, суперкубок, ютиб мухлислар учун чемпион буларди, 2024 йилда чемпионликни РАСМИЙЛАШТИРИБ ОЛДИ... Насафнинг бу чемпионлигига 1997-2024 йилгача уйнаган барча футболчиларни хам эслаб куйиш керакдир балки.
-2   
02 ноя 16:27:32
Abdurahmon Irgashev
ТАН ОЛИШ КЕРАК ОХИРГИ 6ТА ТУРДА НАСАФГА СУДЯЛАР ЁРДАМ БЕРДИ
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика