RU

Последние новости

00:50"Атлетико" жазоланди  1 00:50ОЧЛ 2. "Насаф" - "Шабаб Ал Аҳли" 2:1, "Насаф"дан сўнгги дақиқаларда камбэк!   0 00:19АПЛда жамоасини голдан энг кўп қутқараётган дарвозабон ким?  0 00:00ЕЧЛ. "Реал", "Бавария" ва бошқа ўйинлардан онлайн ҳисоб  4 23:50ЕЧЛ. "Жирона" мағлуб бўлди, "Аталанта"да ғалаба  1 23:30Футзал бўйича ЖЧ 1/2 финал. Бразилия "дабл пенальти"дан гол уриб ғалабани илиб кетди  0 23:16Футзал «қироли» Бразилияга финалда қайси жамоа рақиб бўлишини истаётганини айтди  0 23:12ЕЧЛ. "Лилль" – "Реал Мадрид". Асосий таркиблар аниқ!  0 22:40Рўзиқул Бердиев: "Биз қилган ўзгаришлар ва йигитлардаги ишонч ғалаба қозонишимизга асосий сабаб бўлди"  13 21:57Футзал бўйича ЖЧ. 5 карра жаҳон чемпиони Украинани қийинчилик билан ютиб, финалга чиқди  9 21:30"Барселона" расман Войцех Шесни билан шартнома имзолаганини эълон қилди  6 20:57ОЧЛ 2. Ҳисобда ортда бораётган "Насаф" камбэк қайд этган ҳолда "Шабаб Ал Аҳли"дан устун келди  174 20:30Афсонанинг қайтиши? Зидан МЮ бошқарувига келиши мумкин   15 19:57"Сити" МЮ рекордини такрорлади  0 19:32Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Грузиядан устун келди  3

Рўзиқул Бердиев йирик ғалабадан кейин: "Бир нарса хафа қилди" Новости

Рўзиқул Бердиев йирик ғалабадан кейин: "Бир нарса хафа қилди"

Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Насаф" - "Андижон" (3:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Жамоа аъзолари ва мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Тезкор голимиз рақибнинг режаларига таъсир кўрсатди деб ўйлайман. Жуда муҳим гол эди.ўйлайман. Бугун йигитлар совуққон ҳаракат қилишди. Барча вазиятларга эътибор билан қарадик. Футболчилар ўйинни ҳам, ҳисобни ҳам назоратда ушлаб туришди. Хафа қиладиган томони ҳам бор, кетма-кет уйдаги иккинчи ўйинда қизил карточка олаяпмиз. Албатта, бу биз учун кутилмаган ҳолат. ФИФА кунлари сабаб Суперлигада танаффус юзага келади. Биз бу танаффусдан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламиз. 

- Тақвимга кўра, кейинги учрашувларда жамоа дастлаб "Навбаҳор"га қарши ўйнайди. Кейин Қувайтда ОЧЛ доирасида ўйнайди. Кучли ўйинлар олдидан жамоа танаффус вақтида ўз ритмини йўқотиб қўйишидан чўчимайсизми?

- Бу ҳолат бўлиши мумкин. Биз бунга жиддий ёндашамиз. Машғулотлар жараёнига ўзгартиришлар киритдик. Бундан олдинги танаффусдан яхши чиқдик. Ҳозир футболчиларнинг ҳолати яхши. Олдин бунга эътибор қаратмасдик, ҳозир бир жараёнга алоҳида ва жиддий ёндашаяпмиз. Бу биз учун жуда муҳим.

- Тезкор гол уриш услубини бошқа ўйинларда ҳам амалга оширса бўлмайдими?

- Ҳар доим ҳам бундай бўлавермайди. Баъзида рақиблар ҳимояда жуда эътиборли ўйнайди. Жамоа гол ура олмаса, асабийлик юзага келади. Йигитларга кўп бора шу ҳақида таъкидлаймиз. Тезкор гол бугун рақиб режаларини бузди ва бизнинг ишимизни осонлаштирди.

- Бобир Абдихолиқов кўпроқ қанотда ўйнаяпти. Унинг марказий ҳужумдаги иши фойдалироқ эмасмиди?

- Бобир Абдихолиқов бугун жамоа учун жуда фойдали ишларни амалга оширди. Голда иштирок этди, жамоадошига жуда қулай вазият яратиб берди. У ҳужумчи, ўзи ҳам шу жойда ўзини яхшироқ ҳис қилишини айтади. Мавжуд таркибга қараб у қаердадир ўйнаб бериши керак бўлса, буни талаб қиламиз. Биринчи даврада Акмал Мозговой ҳам ҳимояда ўйнади, чунки бизда шунга эҳтиёж бор эди. Футболчининг универсал бўлиши бу - жуда муҳим жиҳат. 

- "Насаф" ўтган мавсумда ҳужумкор ўйнаганди, бироқ чемпионликни қўлдан бой берганди. Бу йил эҳтиёткорроқ "Насаф"ни кўраяпмиз. Балки ОЧЛ баҳсларида ўтган мавсумдаги каби "Насаф"ни кўрамизми?

- Ҳар доим натижа биринчи ўринга чиқади. Яхши ўйнаб ютқазсангиз, натижа бўлмаса, танқидга учрайсиз. Бироқ яхши ўйин унутилади. Да Сильвага жароҳатини даволаш учун вақт зарур бўлди. Мана шу танаффусдан жамоамиз таркибига қўшилиб қолса керак.

- "Андижон" жамоаси билан чемпионат ва кубок доирасида тўқнаш келдингизлар. Бугунги "Андижон" ўша вақтдагисидан қанчалик фарқ қилади? Шунингдек, "Андижон"ни кубок ярим финалидаги имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Биринчи даврадаги "Андижон" ва ҳозиргисининг ўртасида катта фарқ бор. Жисмоний томондан ҳам, руҳий тарафлама ҳам ўша "Андижон"дан фарқ қилаяпти. Жамоада муаммолар кўзга ташланиб турибди. Биринчи даврадаги агрессив ўйини кўринмади. "Андижон" ҳозир кубок ярим финалга йўл олган, тарихий натижа. Мураббийлар штаби, футболчилар бунинг учун катта меҳнат қилишди. Жамоага кейинги ўйинларда омад тилаб қоламиз.

- "Насаф" ёшларига қандай мотивацион фикрларни айта оласиз? Чунки ўтган гал улар ҳақида ижобий гапларни айтганингиздан сўнг натижалар яхши томонга ўзгарди...

- Бу албатта таъсир қилгани рост. Ўзим ҳам U-21 жамоамиз иштирокидаги ўйинларни кузатиб бораяпман. Биз ҳар доим айтамиз, академия ёки Биринчи лигадаги ёшлар ўзини кўрсатса, албатта таркибга жалб этамиз. Уларга нисбатан ҳар доим эътибордамиз, кузатиб борамиз. Ўринбосарлар таркиби билан ўзимиз маслаҳатлашамиз. Ёш футболчиларга ҳар доим эътибордамиз, албатта имконият берилади. Балки шу танаффусда ҳам ўринбосарлар таркибидан футболчиларни машғулотларга жалб этамиз.

- Бобир Абдихолиқовда сариқ карточка бор эди. Уни алмаштириш режаси бормиди?

- Йўқ, режада йўқ эди. Чунки Абдихолиқовдан бундай ўйин кутмагандик. Унинг ҳарактери шунақа, жуда босиқлик билан ҳаракат қилади.



Рейтинг: +8   

Комментарии

+5   
26 авг 02:30:55
Ррр
Хакикатдан Рузикул ака мард инсон экан. Тугриси насафни иккинчи голидан кейин командани шошмай уйнашга ва агрессивликни тушуришга бурди. Болмасам Андижонди дарвозаси тешилиб кетарди. Шу ишигаям янаям каттик хурматим ошди шу одамга. Насафни чемпион булишини Аллохдан дуо килиб тилаб коламан. Андижонимга кубок насиб килишини тилаб коламиз. Рахмат Насаф уйинчилари рахмат Рузи ака.
+3   
26 авг 01:48:04
каримджан султанов
...А Серия. «Рома» - «Эмполи». Шомуродов захирадан майдонга тушиб шу йил хисобида ўзининг ва Романинг биринчи голини урди.
+3   
26 авг 01:24:03
каримджан султанов
Шомуродов гол урди.
+2   
26 авг 01:24:22
Ya Bolelshik
Bobur o'ng qanotdan juda zo'r o'ynar ekan, to'g'ri kelib qolsa o'sha tarafdan ham gollar uraveradi, uni emdi har doim o'sha tomondan sinab ko'rish kerak
+2   
26 авг 01:21:32
каримджан султанов
Шомуродов 75 дақиқада майдонга тушди
+1   
26 авг 06:38:48
BXZ BXZ
Ман Пахтакор мухлиси бу́лсам хам Насафни чемпион бу́лишига тарафдорман бу жамоа бу йил чемпион бу́лади катта эхтимол . Каршилик футболчилар ва мухлисларни галаба билан табриклайман .
+1   
26 авг 00:58:43
M.Yunayted.
Bobir kòp hollarda tòpni qizģandi uni almashtirish kerak edi shu bilan birga Oybek ham 2 marta Marushichga atylab uzatmasdan Bobirga tashlayabdi nimaga bunaqa qiladi Ròzi aka futbol bu jamoviy òyinku.Keyin hakam ham salga sariq beraverib z qildi òyinni boshidan buzmoqchi edi hakam lekin NASAF hammasini rejasini buzdi omad
   
26 авг 10:43:05
Мансур Бухгалтер
зур
   
26 авг 06:32:49
Nurbek Eshmanov
Roʻziqul Berdiev N_1
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика