Рўзиқул Бердиев: “Йигитларга эътирозим йўқ”
19 авг 2017 00:18
Новости
Рўзиқул Бердиев: “Йигитларга эътирозим йўқ”
“Насаф” – “Бунёдкор” учрашуви (0:1) якунларига бағишланган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз устози Рўзиқул БЕРДИЕВ иштирок этди ва ўйин ҳақида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.
-Бугун жамоамиз икки бўлимда икки хил ўйин намойиш этди. Ўзимиз яратган имкониятлардан фойдалана олмадик. “Бунёдкор” жамоаси яхши ҳимояланди. Қолаверса, омад ҳам биздан юз ўгирди. Ҳатто бир метрдан ҳам дарвозага гол ура олмадик. Шунга қарамай йигитларга эътирозим йўқ. Бугун улар ғалаба учун майдонга тушишганди. Албатта гол урмасдан ижобий натижага эришиб бўлмайди. Кейинги мағлубиятлардан керакли хулосаларни чиқарамиз. Бу руҳий ҳолатдан тезда чиқиб кетишимиз керак. Энди бор эътиборимизни шунга қаратамиз.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди
Комментарии