RU

Последние новости

20:37Артём Петросян: "Ўйинни якка курашларда ютқазганимиз учун бой бердик"  0 20:08Шавкат Юсупов: "Локомотив"да Суперлига савиясидаги ўйинчилар йиғилган"  0 20:00Про лига. "Локомотив" "ФарДУ" майдонида ишончли ғалабага эришди, "Жайхун" "Олимпик" дарвозасига 3 та тўп киритди  1 19:46Мирко Еличич: "ФарДУ" курашувчан ва доим босим уюштирадиган жамоалар сирасига киради"  0 19:26Шавкат Мирзиёев Юқори Чирчиқ туманида барпо этилган Миллий футбол маркази билан танишди  3 19:08Кроос: "Нойер – барча даврларнинг энг яхши дарвозабони"  8 18:28Суперлига. "Хоразм" - "Қизилқум" 0:1 (матнли трансляция)  7 18:25Манба: Шаҳбоз Умаровнинг янги жамоаси маълум  4 17:57Беллингем Мадридда ўзи ва онасига уй олиш учун 32 млн евро сарфлади  5 17:26Нкунку "Бавария"га ўтиш арафасида  0 16:53"Арсенал" АПЛда бурчак зарбаси орқали 31 та гол урди  1 16:31Украиналик юлдуз ПСЖда россиялик дарвозабон билан мулоқот қилмаяпти  39 16:00Соядаги қаҳрамон Салиба, омади чопмаган "қизил иблислар" — "Арсенал" қийин ўйинда "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этди   5 15:37"Бунёдкор" сўнгги дақиқаларда дурангни ғалабага айлантирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 15:20Матия Кривокапич: "Ғалабадан ҳамма хурсанд, лекин эртага янги кун бошланади"  0

Траоре Рўзиқул Бердиевнинг янги топилмаси-ми? Новости

Траоре Рўзиқул Бердиевнинг янги топилмаси-ми?

Ўн бир нафар футболчисини олимпия терма жамоаси билан Таиландга жўнатган "Насаф" айни пайтда бисотида қолган футболчилар билан янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Кеча 15 январь куни Бердиев йигитлари Бухорода "Бухоро"футбол клуби билан ўртоқлик уйинида майдонга тушди. Шу куни дарвозаларга жами 5та тўп киритилди. 19-дақиқада "аждарлар" ҳужумчиси Ҳусайин Норчаев баҳсдаги почин голга муаллифлик қилиб берган бўлса, “Бухоро”га “Сўғдиёна”дан келиб қўшилган ҳужумчи Иззат Абдуллаев 29 ва 54-дақиқаларда урган голлари эвазига мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди – 2:1.

79-дақиқада ҳимоячи Ғолиб Ғайбуллаевнинг голидан сўнг ҳисоб 2:2 кўринишини олди. Муҳриддин Зоиров 90-дақиқада "Насаф"га ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди. Шунингдек шу куни қаршиликлар сафида ивуарлик ярим ҳимоячи Траоре ҳам ҳаракат қилди. Бақувват ва бўйдор легионер футболчига ҳозирча Рўзиқул Бердиев ҳар ўйинда имконият бериб келмоқда. Траоре "Насаф"да қоладими? Бош мураббий Рўзиқул Бердиев Қашқадарё вилоятидаги муҳбиримиз Номоз Чориев билан бўлган суҳбатда 19 ёшли ярим ҳимоячи ҳозирча кўрикда эканлигини уни кузатиб бораётганлигини, агарда ўзини ҳар томонлама яхши намойиш эта олса жамоада албатта олиб қолишини яшириб ўтирмади. Қолаверса ишончли манбаанинг маълум қилишича Рўзиқул Садуллаевичга легионер футболчининг ҳаракатлари маъқул келмоқда. Демак катта эҳтимол билан “Насаф” бош мураббийининг янги мавсумдаги ажойиб топилмаларидан бири Траоре бўлиши мумкин.


Рейтинг: +63   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика