RU

Последние новости

15:46"Футбол олами". Меҳмонлар умуман гол ура олмаган 7-тур ҳақида батафсил  0 15:09Анчелоттидан "Реал" ҳам, Бразилия федерацияси ҳам норози   2 14:10Хави ёки тен Хаг Бундеслигада иш бошлаши мумкин  1 14:01Азизбек Ғаниев: "БАА Ўзбекистон билан ўйинга кичкина стадионни танлаганидан хайрон қолдим"  5 13:44Етакчи лигаларни бирлаштирган Жером Перлемутер июнда Тошкентга келади  1 13:34Ҳакам "Пахтакор" дарвозабонини майдондан четлатиб, тўғри қарор қилдими? Суперлиганинг 7-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  0 13:13Кунде уч марта кеч қолиб, захирада қолиб кетгани учун "Барселона" ходимларидан ёрдам сўради  6 12:57Анчелоттининг рад жавобидан сўнг Бразилия терма жамоаси мураббийлигига асосий номзод ўзгарди  0 12:27Суперлиганинг 8-турида ишлайиган ҳакамлар билан танишинг  1 10:50«Байер» Алонсонинг ўрнига Испаниядан бошқа мураббий топди  0 10:22Анчелоттининг навбатдаги жамоаси қайси бўлиши очиқланди  6 09:25«Барселона»га қарши учрашувда қизил карточка олган «Реал» футболчиларининг тақдири маълум  27 08:57Луис Энрике Лондондаги ғалаба ҳақида фикр билдирди  5 08:26Артета мағлубиятдан сўнг нималар деди?  13 08:05ЕЧЛ. ПСЖ биринчи ўйинда ғалаба қозонди, "Арсенал"нинг голи ҳисобга олинмади  5

Рўзиқул Бердиев: "Тайёргарликни Тошкентда давом эттирамиз" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Тайёргарликни Тошкентда давом эттирамиз"

"Насаф" жамоаси бугун яъни 20 июль куни Тошкентда йиғинни бошлашади.
Улар эртага Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси билан назорат учрашувини ўтказишади. Биз жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев билан боғланиб, кейинги ўзгаришлар ҳақида ҳам сўрадик.

"Жамоамиз бугун кечга Тошкент шаҳрига ташриф буюришади. Давралараро ўқув-йиғин машғулотлари қисқа муддатда у ерда давом эттирилади. Эртага биз "Навбаҳор" жамоаси билан назорат учрашуви ўтказамиз. Учрашув ЖАРдаги машғулотлар майдонида бўлиб ўтади. Бошланиш вақтини ҳозирча кеч соат 18:00га келишганмиз. Шу учрашувдан сўнг қисқа танаффус қиламиз ва асосий тайёргарликни Тошкентда "Пахтакор" жамоаси билан бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг дастлабки учрашувига тайёргарликни бошлаймиз.

Жамоамиз таркибидаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсам, дарвозабонимиз Ғайратжон Ҳасанов бундан бўён Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси аъзосига айланиши деярли ҳал бўлган. Шунингдек ярим ҳимоячимиз Мирзакамол Камолов ҳам "Нефтчи" сафида шуғулланиб турибди, унинг бу жамоа билан шартнома тузиш ёки тузмаслиги ҳозирча аниқ эмас.

Ўзларингизга маълум яна бир ўйинчимиз Элдор Бойматов Зарафшоннинг "Қизилқум" жамоасида машғулотларни давом эттирмоқда. Сафимизга келиб қўшиладиганларга тўхталадиган бўлсам, муқаддам жамоамиз сафида тўп тепган Самандар Шодмонов ҳозирги кунда биз билан бирга яъни кўрикдан ўтмоқда, унинг ҳозирча жамоа сафида қолиш ёки қолмаслиги ҳақида бир қарорга келганимиз йўқ. Бундан ташқари асосий таркибга ўринбосарларимиздан икки ўйинчини қўшиб олиш ниятимиз бор, булар кимлар бўлишини кейинроқ сизларга маълум қиламиз", - дейди "Насаф" футбол жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика