RU

Последние новости

20:12Фарҳод Нишонов: "Бу ерда футбол ўйнаш жуда қийин бўляпти"  2 19:59ФИФА ЖЧ-2030ни 64 жамоагача кенгайтиришни режалаштирмаяпти  4 19:29"Рома"нинг 100 дан ортиқ қуролланган мухлислари Ниццада қўлга олинди  0 18:58"Ливерпуль" 35 млн. еврога сотиб олган ҳимоячи бу йил бошқа майдонга туша олмайди  0 18:36Футзал. Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси баҳси учун таркиблар маълум бўлди  15 18:25Пролига. "Жайхун" - "Олимпик-Mobiuz" 3:2  2 17:51ФИФАда ЖЧ-2030ни 64 та жамоагача кенгайтириш масаласи кўриб чиқилди  13 17:28Жиру Дембеле ҳақида: "Терма жамоада у "Олтин тўп" эгаси бўлиши мумкин деб ўйламаганман"  0 16:00Миржалол Қосимов ҳеч қачон "Андижон"га ютқазмаган   15 14:54"Сўғдиёна" билан ўйиндан олдин "Нефтчи"да битта йўқотиш  3 14:40"Навбаҳор"га 3 та гол урган "Бухоро" футболчиси кейинги турда майдонга тушмайди  4 14:28"Қизилқум" – "Насаф" ўйинида пенальти белгиланиши керакмиди? Суперлиганинг 22-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  21 14:22Гвардиола "Арсенал"га қарши ўйин ҳақида: "Фаолиятимда ҳеч қачон бунчалик узоқ ҳимояланмаганмиз"  5 13:31Гол уриб, қизил карточка олган Экитике кечирим сўради  2 12:51Моуринью "Риу Аве" билан 1:1 ҳақида: "Бош ҳакамда ирода йўқ"  10

Рўзиқул Бердиев: "Шўртан" билан баҳсда осон ғалабага эришмадик" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Шўртан" билан баҳсда осон ғалабага эришмадик"

"Шўртан" - "Насаф" (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдирди.
"Ўйинни кўрдинглар. Дербига мос ўйин бўлди. "Шўртан" жамоаси бу мавсум олдига катта мақсадларни қўйганини туфайли ўйин оғир ўтди. Ғалабага осонликча эришмадик. "Насаф" нечинчи бор характер кўрсатиб ютқазиб туриб ғалаба қозонмоқда. Бунинг учун футболчиларимга раҳмат айтаман. Тенг ўйинда ғалабага эришдик", - дейди Рўзиқул Бердиев.

- Олдинда "Локомотив" ва "Ал Аҳли"га қарши ўйинлар кутиб турибди. "Локомотив"га қарши ўйинни бироз кечиктирса бўлмайдими? Йигитлар анча толиб қоладику...
- Йўқ, буни аввалроқ ҳал қилиш керак эди. Умуман олганда "Локомотив" билан бир хил вазиятдамиз. Улар ҳам ОЧЛда ўйнайди. Шу боис муаммо эмас. Бу қийинчилик туғдираётгани рост. Бугун ҳам футболчиларимиз эркин, тезкор ўйин намойиш эта олишмади. Эрондаги баҳсдан кейин 5 нафар футбочлига дам беришга қарор қилдик. Элдор Суюнов, Ҳамза Каримов, Мақсуд Каримов, Эркин Бойдуллаев, Шуҳрат Муҳаммадиев каби футболчиларга мажбур бўлдик дам беришга.

- Шуҳрат Муҳаммадиевни қачон майдонда кўришимиз мумкин?

- Муҳаммадиев жамоа билан умумий гуруҳда машғулот ўтказмоқда. Умид қиламанки 4-5 кунда майдонга қайтса керак.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика