RU

Последние новости

12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  0 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  2 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  11 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  9 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2

Рўзиқул Бердиев: "Рақибимиз "Ал Ҳуссеин" тажрибали жамоа" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Рақибимиз "Ал Ҳуссеин" тажрибали жамоа"

Эртага, 23 октябрь, Осиё Чемпионлар лигаси-2 доирасида "Насаф" сафарда "Ал Ҳуссеин"га қарши тўп тепади.

Матбуот анжуманида қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ҳамда Марко Станоевичлар иштирок этишди.

"Аввало барчага ассалому алайкум. Биз Иорданияга кетма-кет иккинчи йил келмоқдамиз. Биз бундан хурсандмиз. Бу ерда футбол ажойиб. Эртага бизни жиддий рақиб, қийин ўйин кутиб турибди. Кўп йиллардан бери халқаро турнирда иштирок этиб келмоқдамиз. Бу мусобақада кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Шунинг учун эртанги беллашув биз учун оғир бўлади. Чунки мезбонлар “Ал Ҳуссеин” ўз ўйинига характерига эга жамоа" - деди Рўзиқул Бердиев.

"Биз учинчи йил Кетма-кет Иордания жамоаси билан беллашмоқдамиз. Бизни эртага оғир ўйин кутиб турганини биламиз. Аммо шунга қарамай биз ижобий натижага эришиш учун қўлимиздан келганини қиламиз", - деди Марко Станоевич.

- "Насаф" жамоасида Иордания клубларига қарши етарлича тажриба бор. Бу жамоага эртанги ўйинга ёрдам берадими? Матбуот анжуманида ҳам жуда босиқ ва жиддий ҳолда иштирок этмоқдасиз.
- Чунки бизни эртага жиддий баҳс кутмоқда. Иордания жамоалари билан кетма-кет учинчи йил рўбарў келмоқдамиз. “Ал Фаисалий”, “Ал Веҳдат” жамоаларини яхши биламиз. Ҳар қайси жамоа билан ўйнаганимизда уларни ўрганамиз. Биз учун бу тажриба. Бу мамлакат жамоалари билан ўйинларда ижобий натижаларни қўлга киритганмиз. Лекин бу осон бўлмаган. Орттирилган тажрибамиз биз учун муҳим. Бизни эртага тажрибали жамоага қараши қийин учрашув кутмоқда.

- "Ал Ҳуссеин" жамоаси ҳақида қандай маълумотга эгасиз? Жамоанинг қайси футболчилари сизнинг диққатингизни тортди?
- Рақибни ўрганишга ҳаракат қилдик. “Ал Ҳуссеин” иштирокидаги учта ўйинни кўриб чиқдик. Булар ОЧЛ 2 доирасида иккита ўйинни ва “Ал Фаисалий”га қарши ўйинни ўрганиб чиқдик. Рақибда жамоавий ўйин яхши шаклланган. Таркибда индивидуал кучли ва биз таниган футболчилар бор. Булар “Ал Фаисалий”дан “Ал Ҳуссеинга” ўтган футболчи ва ОФК кубоги финалида бизга гол урган Маҳмуд Ал-Марди.


"Насаф" футбол клуби матбуот хизмати

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика