RU

Последние новости

23:56"Реал" — "Атлетико". ЕЧЛдаги Мадрид дербиси учун таркиблар маълум  3 23:54"Боруссия Дортмунд" — "Лилль" ва ПСВ — "Арсенал" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 23:18"Реал" Лондон клубидан 70 млн фунтга баҳоланаётган ўйинчига қизиқмоқда  0 22:58Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" турнирдаги илк мағлубиятини "Пахтакор" майдонида қабул қилиб олди  202 22:45ЕЧЛ. "Брюгге" ва "Астон Вилла" 1/8 финалнинг биринчи ўйинида ўзаро куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  2 22:28"Ливерпуль" собиқ ўйинчиси Минамино яна 2 йил Францияда қолади  2 21:44Расман: Ўзбек телеканаллари Англия кубогини намойиш этади  22 20:25Антони "Бетис"да яна бир йил қолмоқчи. МЮ вингери Испания клубида 7 ўйинда 3+2 қайд этди  3 20:00Субименди учун АПЛдан яна икки даъвогар чиқди  1 19:54Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Ҳилол": Асосий таркиблар маълум  26 19:44Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Ҳилол": "Шерлар" кийниш хонасидан галерея  5 19:33"Арсенал" "Атлетико" футболчиси учун "Челси" билан курашга қўшилди  1 19:06Винисиус Жуниор: "Тез орада "Реал" билан шартномамни узайтираман"  3 18:45Ўзбекистон футзал федерацияси ҳамкорликка чорлайди  0 18:168-8-8...   8

Рўзиқул Бердиев: "Раҳбарият жамоа олдига вазифа қўймаган" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Раҳбарият жамоа олдига вазифа қўймаган"

Олий лига 2-тур учрашуви "Олмалиқ" - "Насаф" ўйинидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

"Биз Олмалиқда оғир ўйин бўлишини билардик. Жамоамиз бу учрашувга анча толиқиб келгандик. Ҳа, "Олмалиқ" кучли жамоа. Лекин шуни ҳам таъкидлаб ўтишим керакки, бугун ҳакамлар мезбонлар фойдасига жуда кўп хато қилишди. Баъзи бир тенг курашлар остида ўтадиган ўйинларда бу жиҳат катта роль ўйнайди. Буни албатта кўриб чиқамиз ва агарда ҳакамлар хато қилган бўлса, унда керакли жойларга етказамиз. Ўйин борасида нима дейиш мумкин. Аввало "Олмалиқ" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Бу жамоа ўтган йилги "Олмалиқ" эмас. Улар ҳам ўз олдиларига юқори мақсадлар қўйишган бўлса керак. Беллашувда ҳар иккала жамоада ҳам кўплаб имкониятлар бўлди. Лекин вазиятни ўнглашни уддалай олмадик. Умуман ушбу баҳсда футболчиларимиз толиқиб қолишгани сезилиб қолди", - дея Рўзиқул Бердиев ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Олександр Коблашнинг ўйини ҳақида фикрларингиз? Ҳужумчи сизнингча легионер мақомига мос ўйин намойиш этмоқдами?
- Бу алоҳида мавзу. Унинг ўйини бизни умуман қониқтирмаяпти. У билан жиддий гаплашиб оламиз. Ўйнаса ўйнайди, бўлмаса у билан тузилган шартномани бекор қиламиз. Коблашнинг ҳозирги кўрсатаётган ўйини бизни асло қониқтирмайди. Буни ўзига ҳам айтиб ўтдим.

- Бугун ҳимоя марказида Ботир Қораев ўйнади. Қораев иккинчи қаватда рақиби Йовановичга тўлиқ имкониятни бой берди. Нега Шерзод Аъзамов ёки Мақсуд Каримов ўйнамади?
- Таркибда бир қатор ўзгаришларга қўл ўрганимизнинг сабаби бундан олдин қийин ва муҳим ўйинни ўтказганимиз. Шерзод Аъзамов ва Мақсуд Каримовнинг ўйнамаганининг асосий сабаби шунда. Таркибдаги барча футболчиларга имкон беришимиз зарур. Машғулотларда қайси футболчи кўпроқ тайёр бўлса айнан шу футболчини майдонга қўйишимиз лозим.

- Ушбу мағлубиятдан кейин жамоани руҳий ҳолатини тиклашда муаммоларга дуч келмайсизми?
- Бу нарса бизга бош оғриқ бўлмайди. Ҳозир асосий эътиборимиз Осиё чемпионлар лигасига қаратилган. Бу ўйинни тезда эсдан чиқариб, футболчиларни кейинги баҳсларга руҳий тарафлама тайёрлаймиз. Бу муаммо эмас.

- Артур Геворкяннинг жароҳати қанчалик жиддий?
- Унинг жароҳати жиддий эмас. У кейинги машғулотларимиздан бошлаб шуғулланишни бошлайди. Ўйлайманки, кейинги беллашувларда Артур бизга ёрдам бера олади. Унинг майдонда йўқлиги бугун билинди.

- Жамоа олдига ушбу мавсумда клуб раҳбарияти томонидан аниқ бир вазифа қўйилганми. Биз биламизки, раҳбарият одатда "Насаф" олдига аниқ вазифа қўймай келади.

- Раҳбарият ҳеч қачон бизларни олдимизга келиб аниқ вазифа қўймаган. Лекин жамоанинг ўзи ҳар доим шароитлардан келиб чиққан ҳолда ўз олдига юқори мақсадларни қўйиб келади. Аммо клуб раҳбарияти олдимизга келиб мана шу ўринни оласан ёки бу совринни қўлга киритасан деб вазифа қўймаган.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика