RU

Последние новости

00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  4 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  2 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  0 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  1 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  10 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  6 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   17 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  12 19:27Сюрприз! Балотелли Испаниянинг 3-дивизион клубига ўтиш арафасида  4 18:34Исак "Ливерпул"га ўтишни истамоқда, "Ньюкасл" эса қарши  6

Рўзиқул Бердиев: "Шогирдларим билан фахрланаман" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Шогирдларим билан фахрланаман"

Coca Cola Суперлига 19-туридан ўрин олган «Насаф» – АГМК (2:0) ўйинидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фикрларини билдириб ўтди.





"Бугунги рақибимиз номдор ва тажрибали жамоа эди. Уларни мағлубиятга учратишимиз учун ўзимизнинг энг яхши ўйинларимиздан бирини ўтказишимиз керак эди. Ўйлайманки, йигитларимиз буни уддалашди. Бунинг учун йигитларга алоҳида миннатдорчилик билдираман. Қўл остимдаги футболчиларим билан фахрланса бўлади. Шу йигитлар билан бирга ишлаётганимдан хурсандман. Мухлисларга ҳам раҳмат айтишимиз лозим, стадионга келган ва телеэкран орқали кузатган ишқибозлар ўйиндан завқ олишди. Футболчилар ўз даражаларида тўп тепишди. Албатта, қайсидир вазиятда бизга омад кулиб боқди, қайсидир вазиятда эса рақибга. АГМК жамоаси кўпроқ стандарт вазиятларда ҳавфлироқ кўринди. Биз бунга тайёр эдик. Ғалабага муносиб ҳаракат қилдик ва уч очкони қўлга киритдик",- дейди Рўзиқул Бердиев.

- "Насаф" очиқ футболни яхши кўрадиган жамоа. Бироқ, ҳимоявий ўйин кўрсатадиган жамоаларга қарши баҳсларда қийналмоқда...
- "Бухоро" билан ўйинда қийналдик. "Машъал" ҳам ҳимояда ўйнаган эди. Шунга қарамасдан тўртта гол уришга эришдик. "Бухоро" билан ўйинда вазиятлардан гол урганимизда бошқача бўларди. Бу ўйинлар ортда қолди. Кейинги учрашувларни ўйлашимиз керак. Ғоли Ғайбуллаев бугун бетоблиги сабаб иштирок эта олмади.

- Жамоанинг навбатдаги икки турда нейтрал майдонда ўйнаши ҳақидаги гапларга муносабатингиз?
- Йўқ, нейтрал майдонда ўйнамаймиз. Дастлаб Бекободга борамиз ва "Қўқон-1912"ни уйда қабул қиламиз. Фақат охирги тўртта тур нейтрал майдонда ўтиши кўзда тутилган.

- Ғалабадан сўнг кўнглингиз тўлмаган шогирдларингиз бўлдими?
- Ютуқдан кейин барча нарсани эсдан чиқариб юборасиз. Бугунги ғалаба билан барчани табриклайман.

- Бобир Абдихолиқов тўпни қабул қилиб олишда кўп бор хатоларга йўл қўйди. Шунга қарамасдан уни 80 дақиқага яқин ўйнатдигиз. Ҳусайн Норчаевга кам имконият берилмаяптими?
- Бобирни танқид қилсак бироз нотўғри бўлади. Ўз голлари билан жамоамизга катта фойда келтиряпти. Уни тўғри тушунишимиз керак, барча ўйинларда тўлиқ ҳаракат қилмоқда. Кўп юкламалар оляпти. Шу боис бугун тетик кўринмаган бўлиши мумкин. Норчаев ҳали ёш, тажрибасини ошириши керак.

- "Насаф" икки йилдан бери ОФК лицензиясини ололмаяпти. Бу дегани жамоа халқаро майдонда иштирок эта олмайди. Бу муаммолар қачон бартараф этилади?
- Бизда ҳеч қачон бундай муаммо бўлмаган эди. Барча шароитлари бор жамоани ҳужжатларини тўғирлаб бера олмаслик ўзим учун кутилмаган ҳолат бўлди. "Насаф" ҳар доим лицензия ҳужжатларини биринчи бўлиб топширган. Балки, бу савол менга эмасдир. Ҳеч қачон бу борада камчилик бўлмаган. Жамоамизда барча шароитлар яратилган.

Ғалабага барча ўз ҳиссасини қўшди. Ойбек Бозоровда жароҳати бор эди. Ҳусниддин Алиқулов бугун қандай ўйнаганини кўрдинглар. Барчани ғалаба билан яна бир бор табриклайман.


Рейтинг: +45   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика