RU

Последние новости

18:22Ўзбекистон U-14 терма жамоаси бу сафар Қозоғистондан енгилди  0 17:59"Ньюкасл" ФИФАдан 6,5 миллион фунт олади  0 17:22Зидан тарихдаги энг яхши жамоани айтди, бу "Реал" эмас  12 16:53МЮ "Арсенал" ва "Челси" қизиқаётган футболчи учун курашга қўшилди  0 16:29Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай (матнли трансляция)  65 16:02"Маргарет Тэтчер, эшитяпсанми, сайлов кампаниянг қизиган пайтда менда сенга бир хабар бор..."  1 15:54Қишда "Нефтчи"ни қайси футболчилар эркин агент сифатида тарк этиши мумкин?   4 15:40Ўзбекистон – Уругвай учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  5 15:20Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Уругвайда жиддий йўқотиш  5 14:53Футбол бозорида янги давр: "Барселона" Ямаль учун мисли кўрилмаган таклиф олди!  9 14:26Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлик ўйинлари олдидан йиғин ташкил этади  0 13:58"Реал" Ҳоланд учун ҳаракатни бошлади  3 13:31Марсело Бьелса: "Рақиб жамоада Фабио Каннаваро каби юқори малакали мураббий бошчилик қилаётгани биз учун синов"  5 13:05"Қишки тозалаш": "Арсенал" 3 нафар футболчиси билан хайрлашади  1 12:36Ўзбекистон - Уругвай. Тахминий таркибимиз  25

Рўзиқул Бердиев: "Пахтакор"га ҳакамларнинг ёрдами керак эмас" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Пахтакор"га ҳакамларнинг ёрдами керак эмас"

"Пахтакор" - "Насаф" (2:1) учрашувидан кейин Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида қатнашди.

"Менимча бугун ўйинни ҳакамлар бузиб қўйди. Бундай ўйинларда савияси юқорироқ ҳакамлар керак. Ўзимнинг ёш шогирдларимга миннатдорчилик билдираман. Гранд жамоага қарши муносиб ўйнадик.

Ҳозир ўйин видеосини кўрган одамларнинг айтиши бўйича Акром Комилов тепган пайтда Бикмаев ўйиндан ташқари ҳолатда турган экан, Бикмаевдан Кримецга тўп борганида ҳам офсайд бор эди. Буни қанот ҳаками қандай кўрмай қолди хайронман. Бу видеони ҳали ўзим кўрганим йўқ.

Маннонов академиямиз тарбияланувчиси. Унга ўртоқлик ўйинларида имконият бергандик. Машариповга қарши айнан шундай типдаги футболчи керак эди.

Аслида бугун иккинчи рақамли жамоа бўлиб, қарши ҳужумларда ўйнашимиз керак эди. Биринчи таймда у қадар яхши ўйнай олмадик. Иккинчи таймда тактикани 4-5-1ни 4-4-2га ўзгартирдик. Рақибга юқорироқ босим ўтаздик ва гол урдик.

Ўйин охирига келиб "Пахтакор" устунликка эга бўлди ва стандарт вазиятда озгина эътиборни йўқотдик.

Кийим алмаштириш хонасида ёш футболчиларим йиғлаб ўтиришибди. "Пахтакор" ҳакамларнинг ёрдамига муҳтож эмас. Ўз шогирдларимнинг ҳаракатларидан хурсандман.

Бобир Абдихолиқовнинг белида оғриқ бор. Азиз Ғаниев эса умумий гуруҳга қайтди. Олти ой кутдик яна бир ой кутсак ҳеч нима қилмайди. Бу Азиз учун фойдали бўлади. Шароф Муҳитдиновда енгил жароҳати бор. У ҳам умумий гуруҳга қайтди. Бу йигитлар соғ бўлишса жамоада рақобат ҳам кучаяди.

Ислом Кенжабоевнинг ҳолатини шифокорлардан сўраймиз. Ҳозирча аниқ маълумот йўқ", - дейди Бердиев.

Рейтинг: +275   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика