RU

Последние новости

09:16"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  0 08:43Ёзги трансфер ойнасида 300 миллион сарфлаб бўлган "Ливерпуль" "Ювентус" футболчига таклиф билан чиқди  0 08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  5 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  1 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  2 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  3

Рўзиқул Бердиев: "Ойбек Бозоров бизга кейинги ўйинларда ҳам керак. Ўйлайманки, унинг жароҳати жиддий эмас" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Ойбек Бозоров бизга кейинги ўйинларда ҳам керак. Ўйлайманки, унинг жароҳати жиддий эмас"

Қаршининг "Насаф" жамоаси Суперлиганинг тўртинчи турида ўз майдонида "Турон" (4:0)ни қабул қилди.





Ушбу учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мавсумдаги илк ғалаба билан мухлисларимизни табриклайман. Ҳар доим сифатли ўйнашга ҳаракат қиламиз. Рақибимиз кўпроқ ҳимоявий ўйин қилиб, бизни асабийлаштиришлари мумкинлигини футболчиларга айтиб ўтгандик. Бугун шошилмай, ўз ўйинимиздан четга чиқмаслигимиз керак эди. Футболчилар буни яхши уддалай олишди. Кўрдинглар, рақиб дастлабки 20-25 дақиқада муносиб қаршилик кўрсата олди. Биринчи голдан сўнг ҳаммаси ўзгариб кетди ва устунлик биз томонга ўтди. 

Ўйлайманки, Ойбек Бозоровнинг жароҳати жиддий эмас. У бизга кейинги ўйинларда керак. Ҳозир шифокорлар билан гаплашамиз ва ҳаммасига аниқлик киритамиз.

Дилшод Саитовнинг чап қанотга туширилиши режа ўзгаргани билан боғлиқ эмас. Унинг ўзидан сўраганимда бровка (бурчак)га яқинроқ жойда ўйнашини айтди. Балки олдинга боришга эрингандир.

"Турон" очиқ футбол кўрсатди, демаган бўлардим. Фақат биринчи голдан сўнг уларнинг режалари ўзгариб кетди", - дейди Рўзиқул Бердиев.

Рейтинг: +30   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика