RU

Последние новости

01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  0 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  20 01:29Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Абдихолиқовдан ассист  0 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0 00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  4 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  2 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  4 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  0 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  3 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  89 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  53 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  3

Рўзиқул Бердиев: "Ўтказилган голда учта ҳимоячининг айби катта" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Ўтказилган голда учта ҳимоячининг айби катта"

"Локомотив" - "Насаф" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев қатнашди.

"Бугун жамоамизда тўпсиз ўйнаш учун куч йўқ эди. "Локомотив" футболчиларидан тўпни олиб қўйшиш учун куч керак эди. Бунга кучимиз етмади. Бизда сўнгги пайтларда ҳужум чизиғида самарадорлик пасайиб кетди. "Локомотив" жамоасини табриклайман", - дейди Рўзиқул Бердиев.

- Алланиёзовнинг жаорҳати жиддий эмасми?
- Умид қиламизки Азаматнинг жароҳати жиддий бўлмайди. Биласиз бизда битта ўйинчининг ўрни жуда катта аҳамиятга эга.

- Ўтказиб юборилган голда кимни айбдор деб ҳисоблайсиз?
- Ўтказилган голда учта ҳимоячиларнинг айби катта. Улар ўша вазиятда ўз вазифаларини охиригача бажара олишмади. Иккита фронта 12-13 нафар футболчи билан ўйнаш жуда қийин.

- Кубок ўйинидан сўнг тиклана олмадингларми?
- Қисқа вақт ичида ўйинлар ўтказиш учун захира узун бўлиши керак. Масалан, "Локомотив"да деярли иккита тенг кучли таркиб бор.

- Гадоевнинг чарчаб қолиши нима билан боғлиқ?
- Айтганимдек битта таркиб билан ўйнайвериш жуда оғир. Бу табиий ҳолат.

- Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Шуҳрат Муҳаммадиевни ҳимоячи эмас деб айтди. Сиз уни шунча йилдан буён ҳимояда ўйнатиб юрибсиз...
- Ҳар бир мураббийнинг ўз қараши бўлади. Терма жамоа иккита ўйинда 6 очко олди, бу энг асосийси. Кимларни майдонга тушириши эса бош мураббийнинг иши. Бабаян кўпроқ ҳимояда ишончли ўйнайдиган футболчи керак деб айтди. Қолган мураббийлар терма жамоа мураббийини қўллаб-қувватлаши керак.

- Рой Рок масаласи нима бўлди?
- Рокнинг масаласи жуда чўзилиб кетди. Комиссия тузиб уни қайта текширишмоқчи. Нима бўлишини кутамиз.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика