RU

Последние новости

19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  0 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  1 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  1 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  10 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  2 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  0 16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0 16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  18 15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  2 15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0 15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  29 14:47Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи йиғинни тарк этди  3 14:30Лёв кутиб турсин (мутолаа учун)  34 14:09"Тоттенхэм" янги бош мураббийи: "Ваъда бераманки, биз албатта ўйинларда ютқазамиз"  7

Рўзиқул Бердиев: “Нефтчи” ғалабага лойиқ ўйин кўрсатди” Новости

Рўзиқул Бердиев: “Нефтчи” ғалабага лойиқ ўйин кўрсатди”

Олий лига 13-тур доирасидаги “Нефтчи” ҳамда “Насаф” жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг мезбонлар устози Рўзиқул Бердиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Фарғонага таркибдаги бир қатор муаммолар билан келгандик. Бугун “Нефтчи” яхши ўйнади. Балки Фарғона жамоаси ғалабага лойиқ ўйин кўрсатгандир. Мағлуб бўлаётиб дуранг қилишга муваффақ бўлди. Бу ҳам қайсидир маънода руҳий тушкунликдан олиб чиқишга яна бир сабаб бўлиши мумкин. Бугун таркибда жиддий муаммолар борлигини айтиб ўтдим. Мана шундай ҳолатда “Нефтчи”дек жамоа уйида ўйнаш қийин кечади. Ўйин сўнггидаги вазиятни ҳисобга олсак, бугун бир очко ишладик.

- Фарғонада кечган сўнгги ўйинда “Насаф” “Нефтчи”ни мағлуб этганди. Ўша ўйин билан таққослаганда, “Насаф” бугунга келиб кучсизландими ёки “Нефтчи”да ўсиш борми?
- “Нефтчи” жамоаси янги тактик схемада ўйнаётганига гувоҳи бўлдим. Фарғоналиклар беш ҳимоячи билан ўйнашди яъни 3 та яққол марказий ҳимоячи билан ҳаракат қилишди. Умуман олганда мазкур тактика бугун рақибга қўл келди. Ўтган сафарги баҳсда омад биз тарафда бўлганди. Шунинг учун тезкор голлар ургандик. Бироқ бугун мезбонлар яхши ҳаракат қилишди.

- “Насаф”нинг ғалабасиз серияси давом этади. Бу бош мураббийга босим юклайдими?   
- Ҳа албатта! Натижага мураббий жавобгар. Вазиятни тўғри тушуниб турибман. Қаршилик мухлислар эса биздан ғалаба кутяпти. Балки айб мендадир, - деди Бердиев.

“Нефтчи” матбуот хизмати

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика