RU

Последние новости

23:55ЕЧЛ. "Реал Мадрид" жавоб ўйинида "Арсенал"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  84 23:52Эрон. "Истиқлол" "Гол Гоҳар" билан дуранг ўйнади. Машарипов тўлиқ ҳаракат қилди  0 23:19ЕЧЛ. "Интер" - "Бавария" (онлайн ҳисоб)  9 23:00Де Брюйнега МЛСнинг қайси клуби жиддий қизиқиш билдираётгани маълум  0 22:30"Реал" ўйинчиларининг маошлари маълум бўлди. Энг юқори маош Мбаппега тегишли  3 22:01Серхио Рамос: "Чемпионлар Лигаси кечасида "Реал Мадрид" қандай жамоа эканлигини ҳамма билади"  8 21:40Россия кубоги. "Динамо" – ЦСКА. Файзуллаев асосий таркибда!  3 21:25"Манчестер Сити" 150 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  8 21:05"Милан" Кайл Уокерни олиб қолиш ниятида эмас  3 20:45"Лион"га қарши ўйинда Онана дарвозани қўриқлайди  4 20:23Жошуа Зиркзе учун мавсум якунланди  0 19:55Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" бир киши кам бўлиб қолган "Лочин"ни мағлубиятга учратди  12 19:09"Ал Насср" Мойсес Кайседога қизиқиш билдирмоқда. "Челси" ярим ҳимоячиси 100 миллион фунтдан кўпроққа баҳоланмоқда  1 18:25Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" меҳмонда "Арал"ни йирик ҳисобда таслим қилди  7 17:39ОФК Чақирув лигаси. Биринчи ўйинда 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган "Аркадағ" йирик ғалабага эришди ва финалга йўл олди  8

Рўзиқул Бердиев: "Мухлислар биздан мўъжиза кутишганди" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Мухлислар биздан мўъжиза кутишганди"

"Насаф" матбуот хизмати учрашувдан кейинги матбуот анжуманида Рўзиқул Бердиев томонидан билдирилган фикрларни чоп этди.

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев "Бунёдкор"дан учралган мағлубиятдан сўнг жамоа Суперлигада "кучли олтилик"ка кириш мақсадига эриша олмаганини қайд этиб ўтди.

- "Бугунги учрашувда кучли жамоа ғалаба қозонди. “Бунёдкор” бизга нисбатан анча кучли ўйин кўрсатди ва хақли ғалабага эришди. Агар пенальтидан фойдаланганимизда, балки ўйинни ўз тарафамизга оғдирган бўлардик. Афсуски, бу амалга ошмади. Қизил карточка ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмади. Шунингдек, Ғолиб Ғайбуллаевнинг бошидан олган жароҳати туфайли мажбурий ўзгаришни амалга оширишга тўғри келди. "Бунёдкор" яратилган вазиятларини голга айлантира олгани уларга қўл келди. Афсуски, мақсадимиз бўлган "кучли олтиталик"ка киришни уддалай олмадик. Биз ҳам, мухлисларимиз ҳам бундай ҳолатларга тайёр бўлишлари лозим. Таркибимиздаги етакчилар жамоани тарк этгани ўз сўзини айтмасдан қолмади. Ҳозирги мавжуд таркибимиздан мўъжиза кутишди, аммо буни амалга ошириш ниҳоятда қийин иш эди. Учрашувларда кўплаб вазиятлар яратилмоқда, имкониятга эга бўляпмиз, аммо уларни голга айлантиришда тажриба етишмаётганлиги панд бермоқда. Ҳозирги "Насаф"нинг ёшлари учун бу каби ўйинлар катта тажриба мактаби бўлиши аниқ. "Насаф" ёшларининг келажаги порлоқ", - дея ўз фикрларини билдириб ўтган Рўзиқул Бердиев.

Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика